26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
ҚИПХДУда “Очиқ эшиклар куни”

Қозоғистон халқи бирлиги байрами арафасида Қозоғистон инженерлик-педагогика халқлар дўстлиги университетида мактаб битирувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” анъанавий тадбири юқори савияда ўтди.

Ушбу кунни университет жамоаси, талабалар зўр тайёргарлик билан қарши олдилар. Дорилфунуннинг мажлислар зали байрамона безатилиб, биринчи қаватининг киравериш қисмида университет ўқитувчи-устозлари ва профессорларининг 20 йил мобайнида эришган ютуқлари, ёзган китоблари, талабаларнинг спорт ва бошқа соҳаларда қўлга киритган ютуқларини акс эттирувчи ҳужжатлар, стендлар, диплом, медаллар кўргазмаси ташкил этилган.

Шунингдек, бугунги кунда муваффақият билан фаолият юритаётган барча факультетлар талабалари томонидан тайёрланган ва кашф этилган турли қурилмалар, ускуналар тадбир қатнашчиларининг эътиборини жалб этди.

ҚИПХДУнинг фахрий президенти, к.ф.д., академик Абдимуса Муратули Қуатбеков иштирокида ўтган тадбирга вилоятимизнинг кўплаб туманлари ҳамда шаҳарлари, ОЎЮларидан ўқитувчи-устозлар, корхона, коллеж, мактаблар, болалар боғчаларининг раҳбарлари, етакчи мутахассислари, ота-оналар, ўқувчилар ташриф буюришди.

Университет ректори, м.ф.д., ЖҚВ маслаҳати депутати Рабиға Абдимуса қизи тадбирни очар экан, ҳадемай 20 йиллик тўйини нишонлаш арафасида турган олий ўқув юртига 1999 йили таниқли олим ва ташкилотчи раҳбар А. Қуатбеков томонидан асос солингани ва ўтган давр мобайнида халқ хўжалигининг турли соҳаларига минглаб юқори малакали кадрлар етиштириб берилганлигини маълум қилди.

Бугунги кунда университетда ўқитишнинг кундузги, кечки, сиртқи бўлимлари ва қисқартирилган шакллари мавжуд бўлиб, уларда 33 ихтисослик бўйича бакалавр, 15 ихтисослик бўйича магистр ҳамда уч соҳа бўйича докторантлар тайёрланади. Уларга 350дан зиёд юқори малакали ўқитувчи-устозлар, фан номзодлари ва докторлари замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган 5та иморатнинг лаборатория ва синф хоналарида дарс ўтадилар. Бундан ташқари 2та ошхона, 2та ётоқхона, спорт заллари мавжуд, компьютер хоналари интернет тизимига уланган. Жорий йилда университетнинг янги биноси қурилиши бошланди.

Университетнинг футболчи қизлари сўнгги йилларда олий ўқув юртлари орасида ўтган мусобақаларда ғолибликни қўлдан бермай келмоқдалар. Кутубхонамиз 547000дан зиёд китоб жамғармасига эга.

Хуллас, университетда талаба ёшларнинг малакали билим олишлари учун барча шароитлар яратилган.

Ижтимоий эҳтиёжмандлар ва спортчиларга, истеъдодли ёшларга грантлар, имтиёзлар мавжуд. Бундан ташқари, хориждаги олий ўқув юртлари билан алоқалар ўрнатилганлигини таъкидлади ректор.

Сўзга чиққанлар – Сайрам туман спорт мактаби директори Батирхан Эгамбердиев, педагог-устозлардан Балқия Сулейменова, Абдижамил Ақкўзов, Айгерим Нурбекова, Алия Жуман қизи, Марат Ўрдабаев ва бошқалар университет раҳбариятига миннатдорчилик билдириб, рақобатбардош кадрларни тайёрлашда муваффақиятлар тилашди. Йиғин иштирокчилари бугунги университет битирувчиларига бўлган талаблар хусусида фикр алмашдилар.

Университет қабул комиссиясининг раиси М. Ўрдабаев битирувчиларга кириш имтиҳонларини топшириш тартиби, ундаги имтиёзлар хусусида тўлиқ маълумот берди.

Талабалар томонидан тайёрланган концерт дастури тадбирга файз киритди.

Ҳайитмат МУҲИДДИНОВ, 2018-05-05, 10:50
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.