26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Уруш фахрийларига – эҳтиром

Маълумки, жорий йилда МДҲ давлатларида бўлгани каби, Қозоғистонда ҳам Буюк Ғалабанинг 73 йиллиги кенг нишонланади. Ушбу сана муносабати билан Сайрам туманида Улуғ Ватан уруши фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар, “пок оналар”, ногирон фахрийларнинг турмуш ўртоқлари ҳамда уруш йилларида собиқ Иттифоқ давлат хавфсизлик ва ички ишлар органларида хизмат қилган ҳарбийларга моддий ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган. 

Туман бандлик ва ижтимоий дастурлар бўлими ногиронлар ва фахрийлар билан ишлаш шўъбасининг бош мутахассиси Асхат Гарифулининг маълумотига кўра, айни пайтда тўққиз нафар уруш фахрийси ҳаёт. Уларнинг ҳар бирига ойлик ҳисоб кўрсаткичининг 100 баравари  миқдорида ёрдам пули берилади. Жами 1182 нафар фронторти меҳнаткаши ҳамда жангчиларнинг беваларига ҳам ойлик ҳисоб кўрсаткичининг беш баравари миқдорида моддий ёрдам кўрсатиш кўзда тутилган. Булардан ташқари, юқорида таъкидланган ногирон фахрийларнинг турмуш ўртоқлари ҳамда уруш йилларида давлат хавфсизлик ва ички ишлар идораларида хизмат қилган ҳарбийларга ойлик ҳисоб кўрсаткичининг беш баравари миқдорида пул ажратиш режалаштирилган.

Туманда, шунингдек, 177 нафар Афғон уруши фахрийси яшайди. Тинчлик пайтида ҳарбий хизматини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари эса 14та. Уларга Наврўз байрами муносабати билан беш ойлик ҳисоб кўрсаткичи миқдорида ижтимоий ёрдам кўрсатилган бўлса, 29 нафар Чернобиль АЭС фожиасини бартараф этишда қатнашган 14 нафар ҳамюртимизга ҳам шу миқдорда моддий кўмакни 7 Май – Ватан ҳимоячилари байрами муносабати билан бериш белгиланган. Семей полигони қатнашчиларига эса бундай ижтимоий кўмакни 29 августда бериш кўзда тутилган.

Бир сўз билан айтганда, сайрамликлар она Ватанни ғанимлардан мардларча ҳимоя қилган ўғлонларни унутмайди. Шу тоифадаги шахсларга туман бюджети ҳисобидан ажратилаётган ижтимоий ёрдам пули бунга яққол мисолдир.

И. КАРИМОВ, 2018-05-05, 11:11
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.