26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сарғайган мактубдаги илтижо

Катта авлоднинг шиддатли уруш давридаги сабру бардоши, матонати бугунги авлод учун ҳақиқий ватанпарварлик намунаси бўлиб қолаверади.

Муштарийларимиздан таҳририятга келган хатлардан бирини Туркистон шаҳридан Илҳом Убайдуллаев йўллабди:

“Ассалому алайкум “Жанубий Қозоғистон” газетаси жамоаси! Менинг бобом Убайдулло Абдусаломов Улуғ Ватан уруши қатнашчиси. 1943 йилда ундан қора хат келган. Бобомнинг фронтдан ёзган хатларини раҳматли бувим сақлаб келардилар. Унинг сўнгги мактубларининг бирида 10 мисра шеърини бувим қайта-қайта ўқиб, йиғлардилар. Шеърнинг муаллифи номаълум. Балки бобом ёзгандир, балки бошқаси. Лекин бунинг аҳамияти йўқ. Ушбу мисраларга куй басталаниб, ижро қилиш мумкиндир. Балким, уруш майдонларида Ватан озодлиги учун қурбон бўлганлар хотирасига бағишланган яхши бир қўшиқ бўлар, деган ниятда таҳририятга йўллаяпман. Мақсадим – бобомнинг ёки ўзимнинг номимни чиқариш эмас, балки Ғалабага етолмай ҳалок бўлганларнинг руҳларини шод этиш. Шеърнинг яна бир неча мисралари бўлиши керак эди, афсус, сақланмай қолган.., – деб ёзади Илҳом.”

Жанговар майдонларда Ватанини тиш-тирноғи билан ҳимоя қилган боболаримизнинг руҳлари шод бўлсин, деган ният билан шеърни асл ҳолида эътиборингизга ҳавола қиламиз:

Насибам қайда, деб энди,

Борар жойимни билмасман.

Қаён бориб ўшал соат,

Қилар коримни билмасман.

Худоё илтифот айлаб,

Омон бергил йигитларга.

Қора кўнгилни шод айлаб,

Омон бергил йигитларга.

Булутдай Россия бу кун

Ғамхона йигитларга

Тор бўлди биродарлар

Туркистон, биз, йигитларга

Мушкулимни осон айлаб

Омон бергил йигитларга.

Мактубни Мухтабар УСМОНОВА оққа кўчирди, 2018-05-05, 11:24 576
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.