26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Shymkent City”га замонавий талаблар қўйилади

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев раислигида шаҳарсозлик кенгашининг мажлиси ўтди. Унда Шимкент шаҳрида амалга оширилиши кутилаётган “Shymkent City” тадбиркорлик ҳамда уй-жой мажмуаси лойиҳаси муҳокама қилинди. Яъни, янгидан барпо этиладиган шаҳарчанинг концепциясига  қатор ўзгаришлар ва қўшимчалар киритилиши ҳақида гап борди.

Мажлисда минтақа раҳбари Шимкент шаҳрида аҳоли сони ўсаётганига эътибор қаратиб, “Shymkent City” лойиҳасининг баъзи томонларини қайтадан кўриб чиқиш лозимлигини таъкидлади.

– Элбоши назаридаги ушбу лойиҳанинг баъзи жойларига тузатиш киритиш керак, деб ҳисоблайман. Шимкент элимиздаги учинчи мегаполис бўлгани боис, бу ерда демографик ўсим юқори. Келажакда аҳоли сони яна ортишини инобатга олсак, шаҳарда транспортда юриш муаммога айланиши сўзсиз. Шунинг учун янги шаҳарда автобекатлар етарли бўлишини, шунингдек, транспорт тиқилинчининг олдини олиш йўлларини ҳозирдан ўйлашимиз керак. Тегишли соҳа мутахассисларига ушбу масалани қайтадан кўриб чиқишни топшираман, – деди Жансейит Туймебаев.

Мажлисда қатнашган масъул шахслар минтақа раҳбарининг таклифларини қўллаб, келгусида бажариладиган ишларини шарҳлаб беришди.

Лойиҳа муаллифлари таклиф қилган сўнгги нусха бўйича майдони 65,5 гектарни ташкил этадиган “Shymkent City” мажмуасида 6762 ўринга мўлжалланган автотураргоҳ қуриш режаланган. Ҳаммаси бўлиб 5554та квартирадан иборат 18та кўп қаватли уй бунёд этилади. Замонавий лойиҳа асосида мактаблар, спорт мажмуаси, ҳордиқ марказлари ҳамда ижтимоий иншоотлар қад кўтаради.

Таъкидлаш жоизки, “Shymkent City” шаҳарнинг шимолий қисмида, Байдибек бий ёдгорлиги қошида барпо этилмоқда. Мажмуа замонавий инфратузилмаси, бизнес учун қулай шароитлари ҳамда энг юксак  меъморий жиҳатлари билан ажралиб туради. Лойиҳа Шимкентни 2020 йилгача ривожлантириш концепцияси доирасида амалга оширилмоқда.

М. УСМОНОВА, 2018-05-05, 11:28 548
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.