26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Фахрийларга эҳтиром

Бизга осойишта ва бахтли ҳаёт тақдим этган уруш фахрийлари сони йилдан-йилга камайиб бормоқда.

Жанубий Қозоғистон вилоятида Ғалабанинг 73 йиллиги арафасида уруш фахрийларига эҳтиром кўрсатилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Жансейит Туймебаев ва шаҳар ҳокими Нурлан Сауранбаев Улуғ Ватан уруши ва фронторти фахрийлари ҳамда фронторти меҳнаткашларини Ғалаба байрами билан табриклаб, дориламон кунларни туҳфа этгани учун катта авлод вакилларига чексиз ҳурматини изҳор қилишди.

– Бизга бебаҳо Ватан осойишталигини тақдим этган сиз,  ота-боболардан ибрат оламиз. Сизларнинг ҳамда бугун тарих зарварақларига номи битилган, жанг майдонларида қолиб кетган қаҳрамонларимиз олдида биз доимо қарздормиз. Элбошимиз уруш майдонларидан қайтмаган баҳодирларнинг номларини эл ёдида мангу сақлаш ҳамда орамизда юрган фахрийларимизни ардоқлаб, эъзозлашимиз учун ёрқин ташаббусларга йўл очди. Шу боис, сизларнинг қошингизда биз ҳар қачон таъзимдамиз, – деди вилоят ҳокими.

Тадбир табриклар, қутловлар ва концерт дастурлари билан давом этди.

Бугунги кунда минтақамизда 174 нафар Улуғ Ватан уруши фахрийси, 4885 иштирокчиси ва ногиронларга тенглаштирилган шахслар ҳамда 15733 нафар фронторти фахрийлари бор. 

***

Тадбирдан сўнг вилоят ҳокими Ж. Туймебаев УВУ фахрийси Муратали Тўлепбергенули хонадонида бўлиб, Ғалаба байрами билан қутлади.

Шимкент шаҳри ҳокими Нурлан Сауранбаев эса УВУ фахрийлари Бекназар Айтжан Тассейитули ва Абилай Қазибайули Қазибаевлар хонадонига совға-саломлар билан бориб, шонли байрам билан табриклади.

М. УСМОНОВА, 2018-05-05, 11:31
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.