26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
“Қўчқор ота” атрофи янги қиёфа кашф этади

Вилоят ҳокими Жансейит Туймебаевга Шимкент шаҳрининг янги қиёфаси бўйича ишлаб чиқилган лойиҳалар таништирилди

Дастлаб минтақа раҳбарига Шимкент шаҳри ҳокими Нурлан Сауранбаев “Эски шаҳарни янгилаш” лойиҳаси доирасида Қўчқор ота анҳори ёқасида барпо этиладиган “Қўчқор ота” уй-жой мажмуасининг макетини таништирди. Янги мажмуа қурилиши уч босқичда юритилади. Лойиҳа тўлиқ амалга ошса, 208 минг квадрат метрни ташкил қиладиган 3976 квартирали 61та кўп қаватли уй эл эзгулигига топширилади. 

Шунингдек, вилоят ҳокими эътиборига “Қорасув” ва “Қўчқор ота” анҳорлари бўйида олиб бориладиган ободонлаштириш ишлари лойиҳаси ҳавола этилди. Лойиҳа бўйича, дастлаб анҳорнинг эни 10 метр ва узунлиги 1200 метр бўлган қисми истироҳат боғига айлантирилади. Бугунги кунда “Ўрдабоши” майдонидан Ўзбек кўчасигача бўлган жойга 300 метр пиёдалар йўлакчаси қурилиши ҳамда ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

Аввалдан олиб борилган тайёргарлик ишлари вақтида мутахассислар анҳор бўйини ноқонуний эгаллаб олган 96та ер соҳибини аниқлашган эди. Ҳозирги кунда аҳолига тушунтириш ишлари юритилиб, шу ерлар давлат тасарруфига қайтарилмоқда.

Лойиҳалар билан танишиб чиққан вилоят ҳокими аҳолини бажарилаётган ишларга тўғри ёндашишга, тушунишга чақирди.

– Қўчқор ота Шимкентнинг тарихий маркази хушманзара жой. Ана шу масканни аҳоли дам оладиган гўшага айлантиришни мақсад қилганмиз. Анҳор бўйини ободонлаштиришни фақат экологик тозаликка алоқадор, деб тушунмаслик керак. Бунда туризм индустрияси деган улкан масала бор. Меҳмонга келган чет элликлар томоша қилиши учун муҳташам иморатларимиз камлик қилади. Улар, асосан, тарихий-маданий жойларга қизиқишади. Демак, анҳорнинг ёқасини ободонлаштириш сайёҳликнинг ривожланишига ёрдам бериши аниқ, – деди Жансейит Қансейитули.

Таъкидлаш жоизки, Қўчқор ота алоҳида маданий-тарихий аҳамиятга эга, кўҳна маскан. Сабаби, анҳор бўйида Қўчқор ота мақбараси жойлашган. У 2010 йилда маҳаллий аҳамиятга эга алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудуд мақомига эга бўлди. Анҳорнинг бошидан “Ўрдабоши” майдонигача бўлган 1,5 чақирим ерда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари юритилди. Билиб қўйганингиз яхши – Қўчқор ота анҳорининг узунлиги 78 чақиримни ташкил қилади.

Шунингдек, вилоят ҳокимига Д. Қўнаев шоҳкўчаси давомининг қурилиш лойиҳаси таништирилди. Икки босқичда олиб бориладиган қурилишнинг дастлабкисида Туркистон кўчасидан Айтекебий кўчасигача, узунлиги 580 метр, эни 42 метрни ташкил қиладиган йўл ўтказилади, иккинчи босқичда Айтекебий кўчасидан Володарский кўчасигача узунлиги 480 метр, эни 42 метрни ташкил қиладиган йўл қурилади.

Шу куни Ж. Туймебаев бошлаган ишчи гуруҳ билан журналистлар Қўчқор ота бўйидан “Shymkent Plaza” савдо-ҳордиқ марказигача бўлган масофани пиёда босиб ўтишди. Уларга “Арбат” ва 11-кичик тумандаги канал бўйини ободонлаштириш лойиҳаси ҳам таништирилди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ. Собиржон ИСАМАТОВ сурати., 2018-05-05, 11:38 733
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.