26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳурматли Улуғ Ватан урушининг фахрийлари, фронторти меҳнаткашлари!

Қадрли жанубийқозоғистонликлар!

Сизларни 9 май – Буюк Ғалаба байрами билан чин юракдан табриклаймиз!

Бу – Ватанни ҳимоя қилишдаги сўнмас мардлик ва мислсиз шуҳратнинг, халқимизнинг чексиз қаҳрамонлиги ва тенгсиз куч-ғайрати тан олинадиган шонли сана.

Тинч ҳаёт ва авлоднинг бахтли келажаги учун ўт-сув кечиб, қайғу-ҳасрат чеккан, уларнинг барчасини матонат билан енга олган фахрийларнинг чинакам жасорати ва меҳнати ёдимиздан ҳеч қачон ўчмайди. Сизлар кўрсатган сабот-матонат, ҳақиқий ватанпарварлик, кўп миллатлар тотувлигининг беқиёс намунаси бўлиб, тарихда қолди. Шунинг учун ҳам машаққатли йиллардаги ота-боболаримизнинг фидойилиги ва мардлиги ҳамда фронторти меҳнаткашларининг заҳматлари олдида биз ҳар доим ҳурмат билан бош эгамиз. Синовли дамларда кўксини ўққа тутган қаҳрамонларга алоҳида эъзоз кўрсатиш бугунги авлоднинг фарзандлик бурчи.

Қозоғистон Республикаси Президенти, Элбошимиз Нурсултан Назарбаев: “Мардлик ва қаҳрамонлик, Ватанга бўлган муҳаббат суронли урушда Ғалабага йўл очиб берди”, деган эди. 

Улуғ Ватан урушига Жанубий Қозоғистон ўлкасидан 140 мингдан кўпроқ киши отланиб, уларнинг деярли ярми она юртига қайтиб келмади. Иккинчи жаҳон урушида жонини ҳам аямай жасорат кўрсатган 51 нафар ҳамюртимизга Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони берилган бўлса, 8 нафари “Шуҳрат” орденининг соҳиби бўлди. Жасурлиги учун минглаган фахрийларимиз турли орден, медаллар билан тақдирланди. Бугунги кунда минтақамизда 174 нафар Улуғ Ватан уруши фахрийси, 4885 уруш иштирокчиси ва ногиронларга тенглаштирилган шахслар ҳамда 15 733 фронторти фахрийлари бор.

Ҳурматли Улуғ Ватан уруши фахрийлари ва фронторти меҳнаткашлари!

Суронли кунлардаги ҳалол меҳнатингиз ва фаол фуқаровий тамойилларингиз учун сизларга ташаккур билдирамиз. Ўша мардликка йўғрилган кунлар тарихимизнинг мангу унутилмас саҳифалари бўлиб қолаверади.

Буюк Ғалаба байрами билан муборакбод этар эканмиз, барчангизга мустаҳкам соғлик, осойишта ҳаёт ва хонадонларингизга қут-барака тилаймиз!

Ж. ТУЙМЕБАЕВ, Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими; Қ. БАЛАБИЕВ, Жанубий Қозоғистон вилоят маслаҳатининг котиби, 2018-05-05, 12:11 667
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.