26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жасорат улуғланган кун

Тўлебий туман фахрийлар кен­га­шининг раиси Атирхан Шинғис­баев Ға­лабанинг 73 йиллиги муносабати би­­­­­­­­­­­­­­­­лан бир гуруҳ Улуғ Ватан уруши қат­нашчилари билан учрашди ва улар­га совға-саломлар топширди.

– 9 май – жасорат, бурч ва матонат улуғланадиган кун, – деди у. – Улуғ Ва­­­­­­­­­­­­тан уруши фахрийларини йўқлаш, қадр­­лаш бизнинг бурчимиз ҳисобланади. Ҳақиқатан ҳам, навқирон йилларини жангоҳларда ўтказиб, бугунги тинч ва осойишта ҳаётимиз учун курашган инсон­­лар жасорати ҳеч қа­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­чон унутил­майди. Фашизм устидан қозо­­нилган Ғалабага бу йил 73 йил тўлди. Бу бай­рамда ўтганлар ёдга олиниб, ора­­­­­­­мизда ҳаёт кечираётган уруш фах­­­­­­­­­­­рий­ларига ҳурмат бажо келтири­­­­­ла­ди. Тўлебий туманида 10 нафар Улуғ Ва­тан уруши фахрийси ҳаёт. 

Шулардан бири – 95 ёшли Аҳмад Мадалиев. Пири бадавлат отахон уруш йиллари ва полкдош дўстларини, жан­­­­­­гоҳ­­ларда қурбон бўлган дўстларини ёд­­­­­­­­­­­­га олди. А. Мадалиев урушга 1942 йи­­­­­­­­­­­­­­­­ли Тоғойна қишлоғидан чақирилди. Фар­­­­­­­­ғона ва Алматида махсус тайёргар­­лик­­­­­­­­­дан ўтгач, артиллериячилар полки тар­­­­­­­­­­­­­­­­­­­кибида Курск ва Сталинград жангла­рида иштирок этди. 1947 йили она қиш­­­­­­­лоғига қайтиб келиб, юртимизнинг ши­­­молий вилоятларидаги қўриқ ерларни ўзлаштиришга биринчилар қаторида отланди. Турмуш ўртоғи Патихон ая билан 7 фарзандни тарбиялаб, вояга етказишди.

Ҳозир 43 невара, 28 эвараси бор. 

Қол­ган 9 нафар уруш фахрийсининг уй­­­­­­­­­­­­­ла­­­­­­­­­рига туман ҳокими ўринбо­­­­­­­сар­­­­­­­­­­­­­­­­­лари бориб, қимматбаҳо совға­­­­­лар ва 100 ОҲК миқдорида пул му­­­­­ко­­­­­­фот­­­­­­ларини топширишди. 

***

“Султонработ” умумий ўрта мак­­та­­­­­­бида афғон уруши фахрийлари билан учрашув ўтиб, унда сўзга чиққан ўқувчи ва ўқитувчилар юртнинг ободлиги энг олий неъмат – тинчлик туфайли эка­нини, Ватанимизнинг озодлиги  ва муста­қиллигига ўз-ўзидан эришил­­мага­нини таъкидлашди. 

Махсуда ОДИЛБЕКОВА, 2018-05-12, 12:04 795
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.