26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Чоштепадаги мактабда

Доимий обуначимиз Файзулла Мирзаҳмедов билан «Чоштепа» мактабига бош суқдик. Файзулла ака шу ерда ўқиган. Устозлари ҳаққи ҳурмати мактаб кутубхонасига 100 дона китоб ҳадя этишга қарор қилганини эшитиб, беихтиёр «Баракалла, барака топинг!» деб юбордим. 

Бунга қадар ҳам М. Қошғарий номли мактаб кутубхонасига 100 дона китобни жавони билан совға қилган фидойи инсоннинг ушбу ибратли иши таҳсинга лойиқ. 

Директор Мансур Акешовнинг кутубхонани бойитиш мақсадида кўп жойларга мурожаат қилганидан ҳам хабардормиз. Хонадонларда бекорга чанг босиб ётган китоблар мактаб кутубхонасидан жой олиб, ёш авлод билими савиясини юксалтиришга хизмат қилса, қандай яхши! 

Шу ўринда Файзулла акага яна бир карра миннатдорчилик билдириб, кўпчиликка ибрат қилиб кўрсатамиз. Унинг «Қарноқ» мактабига ҳам шундай ҳадя қилиш ниятим бор, деган сўзлари замирида қанчалик меҳр, маънавиятга ихлос жамланган. Қанийди, орамизда шундай инсонлар сафи кенгайса! 

Директор Мансур Ғайбулла ўғлининг яқиндагина Алматидаги Назарбаев заковат мактаби қошидаги педагогика маҳорат маркази томонидан «100 китоб, 100 қўшиқ» лойиҳаси асосида интернет танловида ғолиб чиқиб, махсус диплом билан тақдирлангани ҳам диққатга сазовор. Бугунги шиддатли давримизда замон билан ҳамнафас бўлиш – ҳар қачонгидан ҳам муҳим. 

Мактаб кутубхонаси мудираси Мақсуда Юсупова ҳам кутубхонага янги ва нодир бадиий адабиётлар келтирибди, бу ҳам яхшиликдан нишона. Ҳар томонлама саъй-ҳаракатлар пировардида мактаб юраги саналмиш кутубхонанинг янги ва керакли китоблар билан таъминланишига, демакки, ўқувчиларнинг билим савияси юксалишига, фаросатли, ақлли бўлиб вояга етишларига замин яратади. Элбошимиз «Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш» мақоласида айнан мана шу фазилатларни тилга олган. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-05-12, 12:10
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.