26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Медиация – муросага келтиради

  Ёдингизда бўлса, 2011 йил 5 августда  “Медиация тўғрисида” Қонуни қабулланиб, амалга жорий этилган эди. Қонун Қозо­ғистон Республикасида медиацияни муво­фиқлаштириш соҳасидаги ижтимоий муно­сабатларни тартибга келтиради, уни юритиш қоидалари, шунингдек, медиа­торларнинг нуфузини белгилайди. Бугуннинг долзарб масаласи – ушбу қонунни халқ орасида тўғри талқин этиб, тушунтириш ишларини олиб бориш.

ҚР “Медиация тўғрисида” Қонунининг амалга жорий этилганига бир неча йиллар ўтсада, ушбу ҳужжатнинг халқ учун номаълум томонлари кўп. Бу атамани ҳар томонлама тушунтириб, маъносини теран ўрганаётганлар ҳам бармоқ билан санарли. Ер, уй дови, турли кўринишдаги жанжаллар, тортишувлар учинчи бетараф томоннинг доно сўзи билан, тўғри маслаҳат берадиган қишлоқ оқсоқоллари аралашуви билан тўхтаб, ижобий ечимини топадиган бўлди. Бийлар ҳайъатининг давоми ҳисобланган медиация бўлар-бўлмасга судга югурадиганлар сонини камайтириб, уюшган жиноятчиликнинг йўлига тўсиқ қўймоқда, дейди мутахассислар.

ҚР “Медиация тўғрисида” Қонуни қабул қилингач, медиаторлар тайёрлайдиган ижтимоий ташкилотлар шакллана бошлади. Бугунги кунда вилоятимизда медиацияни ривожлантириш марказлари фаолият юритмоқда. Қонун доирасида ташкил этилган жамоат ташкилотларининг асосий вазифаси – касбий медиаторлар тайёрлаш. Улар жамиятдаги турли жанжалларни судгача етказмай, ижобий ечимини топиб, суд тизими ишини осонлаштиришга таъсир кўрсатмоқда. Суд қарорлари бир томонни қаноатлантирса, медиация муросага келтириш орқали икки томоннинг манфаатларини эътиборга олиб, тўғри қарор чиқаради. 

“Медиацияни ривожлантириш маркази” жамоат ташкилоти мутахассисларининг айтишича, медиациянинг имкониятлари ҳақида кўпчилик билавермайди. Баъзи касбий медиаторларнинг сўзларига кўра, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ходимларининг ушбу соҳага мослашиши осон эмас экан. Медиацияда кимники дуруст, кимники нотўғри экани муҳим рол ўйнамайди. Яъни, қонун асосида ишнинг оқ-қорасини ажратиш шарт эмас. Бунда уришган икки томонни умум муросага келтириш муҳимроқдир.

Медиаторлар  иккига ажралади. Яъни, юқорида таъкидлаганимиздек, касбий медиаторлар ҳамда нокасбий медиаторлар.  Нокасбий медиаторлар қаторига маҳаллий ҳокимликлар қошида тузилган ҳамда ҳокимлик манфаатларини ҳимоя қиладиган шахслар киради. Қонунда кўрсатилганидек, уларнинг хизматига ҳақ тўланмайди. Қабул қилинган қонунчилик талабига мувофиқ, муросасозлик расмий,  асосан меҳнат, оилавий, фуқаровий-ҳуқуқий муносабатлар, иқтисодий иш-ҳаракатлар ҳамда тадбиркорлик муносабатларида аксини топади.

Туман, қишлоқ ҳокимликларида фаолият бошлаган “Медиация кабинет”ларида қишлоқ бийлари, оқсоқоллар кенгашлари аъзолари томонидан ҳам кўплаб уруш-жанжалларнинг олди олиниб, икки томон ўзаро муомалага келаётанига гувоҳмиз. Сайрам даҳаси оқсоқоллар бийи Қурвонбой Шамшиметовнинг айтишича, ер, уй, тадбиркорликка оид, эр-хотин ажрими масалалари билан судга мурожаат қилмоқчи бўлган ҳамюртларимизнинг ишлари медиация кабинетида ҳал бўлиб, томонлар муросага келиб, вақтини ҳам, харажатини ҳам тежаган ҳолатлар кўп қайд этилган.

Медиация жамоатчилик муносабатларини тартибга келтираётгани сабабли бу соҳа “Қоғамдық келісім” РДМ тасарруфига берилди.

Минтақадаги маҳаллий ижро органлари, суд тизимлари, жамият, ҳатто участка полициялари, қишлоқ оқсоқоллари, бийлар, кўп қаватли уй қўмиталари раислари халқ орасида тарғибот ишлари олиб бориб, медиация даражасини ошириши ҳамда дов-жанжаллар, низоларнинг олдини олишда,  медиация институти  ишларини тарғиб этишда жамоатчилик, НҲТ, ОАВ вакиллари фаол бўлишлари даркор.

 

Мухтабар УСМОНОВА, 2017-05-23, 11:03 218
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.