26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Элбоши ташаббуси – партия қўлловида

Қозоғистон Республикаси Президенти, Миллат етакчиси Н. Назарбаев мустақиллик йилларида эл бирлиги, этнослараро тотувликни мустаҳкамлаш, аҳоли фаровонлигини ошириш йўлида оламшумул хизматларни амалга оширгани, бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда. 

Давлат раҳбари бунга осонликча эришмади. Ҳар бир режасини авваламбор халқимиз эътиборига ҳавола қилди. Йиллар ўтиши билан элимизни тараққиётнинг янги босқичига кўтариш мақсадида қатор давлат дастурларини ишлаб чиқди. Чунончи, Элбошининг “Бешта ижтимоий ташаббуси”ни ғоят муҳим ва ўз вақтидаги мурожаат деб биламан. Бу ҳақда муҳтарам Президентимиз шундай дейди: “Бу қадам анчадан бери ўйимда юрган эди. Бироқ Қозоғистон аввал куч, хазинасига маблағ тўплаб олиши, қувватли элга айланиши лозим эди. Мана, шундай кун келди! Бу – жамиятимиз бирлигини мустаҳкамлаш учун аниқ ишларга астойдил кўчадиган вақт. Биз уни улкан ижтимоий лойиҳаларни рўёбга чиқариш орқали амалга оширамиз”.

Миллат етакчиси юқорида таъкидланган бешта ижтимоий ташаббусини ҳаётга татқиқ этишга тўлиқ замин яратилганини уқтириб ўтади. Шундай бўлгач, “Нұр Отан” партияси ҳам ҳамиша Президентимиз ғояларини қўлловчи куч сифатида эл равнақи йўлида амалга оширилаётган ижтимоий лойиҳаларнинг жойлардаги ижросини назорат қилишни тўлиқ зиммасига олган. 

Сайрам туманида кейинги пайтда аксари муаммолар вақтида ҳал этилаётгани боис, “Нұр Отан” партияси туман филиалига маҳаллий ижро органлари устидан шикоят қилиб келувчилар сони бирмунча камайди. Бинобарин, партия барибир ҳамюртларнинг дардини бемалол баён қила оладиган “нажот қалъаси” бўлиб қолмоқда. Зеро, мамлакатимиздаги етакчи партия – “Нұр Отан”ни бошқараётган Элбошимиз ҳар жабҳада одиллик, ҳалолликни устун қўяди.

Мария ҚАЛИБАЕВА, “Нұр Отан” партияси Сайрам туман филиали раисининг биринчи муовини, 2018-05-12, 12:15
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.