26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Аёлларни йиғлатган томоша ёки кўнгил гулдек нозик

Шимкентдаги ви­лоят рус драма те­­атрида Ўз­­­­­­­­­­­­­бек миллий академик драма театрининг Қо­­­­­­­зо­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ғистонда Ўзбе­­­­кистон йи­­­­­­­ли муносабати билан бош­­­­­­­­­ланган гастрол са­­­­­­­­­­­­­­­­­фа­рининг очилиш маро­­­сими ўтди.

Уни Қозоғистон Республикаси ўз­бек этномаданият бирлаш­­ма­ларининг “Дўст­­­лик” ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов очиб, вилоят ҳокими ўрин­­­­­­­­­­­­­­­­­­­босари Уласбек Садибековга сўз бер­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ди. Ҳоким муовини ўзбек ва қо­зоқ халқ­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ларининг азалий дўстлиги, сўнг­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ги йил­­ларда яхши қўшничилик ва қар­­­­дош­­лик ришталарининг мустаҳ­­­­­­­­­­­­кам­­­ланиб бора­­­­ётгани, санъатнинг халқларни бир­­лаш­тириши ҳақида айтиб, вилоят ҳокими Жансейит Туймебаевнинг таб­ригини ўқиб эшиттирди. 

Театр директори Фатхулла Ма­судов ҳам Қозоғистонда Ўз­бекистон йили­­­нинг аҳамиятига тўхталиб, Эркин Хуш­вақ­товнинг «Кўнгил» спектаклига таклиф қилди.

Ўзбекистон халқ артисти Му­қаддас Ҳолиқова, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Фарҳод Абдул­лаев, Бах­тиёр Юсупов, Азиза Шарипова ролларни ижро этган спектаклда оила­вий мавзу кўтарилиб, унда аёл кўнгли қанчалик нозик экан­лиги очиб берилган. 

Асардаги кўнгилни асраш ғояси шун­чалик кучлики, томошабин оиладаги ёруғ­ликни, гўзалликни, меҳрни кўриб, ибрат олиб чиқиб кетади. Асар ҳар бир ои­­­­лада эр-хотин, фарзандларни бир-бир­­­­­­­­­ларига меҳрли, оқибатли, эътиборли бў­лишга ундайди.

Спектаклдан сўнг бир гуруҳ томоша­бинлар сўзга чиқиб, спектакль ҳақидаги фикр-муло­­ҳазаларини билдириб, театр жамоасига ташаккур изҳор қил­дилар.

М. АБДУРАИМОВА. С. ИСАМАТОВ суратлари, 2018-05-12, 12:19 955
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.