26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Деҳқонларнинг долзарб масалалари

Жанубий Қозоғистон вилоят ҳокимлигида ҚР Ҳукумати раҳбарининг ўринбосари, Қишлоқ хўжалиги вазири Ўмирзақ Шўкеев раислигида улкан йиғин ўтди. Мажлисда минтақадаги қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ҳамда экинларни чигирткадан ҳимоя қилиш масалалари кўриб чиқилди. 

Учрашувда вилоят ҳокими Ж. Туймебаев, ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Г. Исаева ҳамда вазирлик қўмиталари раислари ва Жамбил, Алмати, Қизилўрда, Шимолий ҳамда Жанубий Қозоғистон вилоятлари ҳудудий инспекциялари, маҳаллий деҳқон хўжаликлари раҳбарлари қатнашдилар.

Йиғилишда биринчи бўлиб сўз олган Ў. Шўкеев Қозоғистоннинг географик жойлашув ўзгачаликлари туфайли мелиорациялаш масаласи биринчи навбатда жануб минтақалари учун муҳим эканини етказди.

– 2017-2021 йилларга мўлжалланган агросаноатни мажмуавий ривожлантириш дастурида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳамда барқарор ҳосил олиш учун ер ҳамда сув захираларидан фойдаланишни кучайтиришга қаратилган турли тадбирлар мажмуасини тавсия этди. Булар, гидрология, тупроқ ва агроиқлим шароитларини яхшилаш, – деди Ўмирзақ Естайули. 

Шу билан бирга мажлисда мелиорация тизимининг давлат дастури доирасида амалга оширилиши ҳамда Элбошининг топшириғи доирасида ирригация тармоқларини аслига келтириш ва 600 минг гектар суғормали ерни айланмага киритиш бўйича минтақада келгусида бажариладиган ишлар ҳақида гап борди.

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев минтақада суғормали ерлар майдони кенгайтирилиб, янги йўналишдаги лойиҳалар асосида ривожлантирилаётганини айтди. Масалан, минтақада ўтган йили 570,4 минг гектар суғормали ернинг 498,2 минг гектаридан фойдаланилган.

ҚР ҚХВ Сув захиралари қўмитасининг раиси Ислам Абишев деҳқонларнинг саволларига жавоб бериб, таклифлар вазирлик томонидан ҳал этилишини айтди.

ҚР ҚХВ Агросаноат мажмуасидаги давлат инспекцияси қўмитасининг раиси Ажар Елемес қизи чигирткага ҳамда уларнинг таралишига мониторинг юритилишини аниқ назорат қилиш учун GPS навигаторлар қўлланилишини айтди. Улар республика ҳудудидаги фитосанитария аҳволини, шунингдек, минтақалардаги чигирткалар бўйича аниқ аҳволни кўрсатиб беради.

Саодат МЎМИНБОЙ қизи. С. МИРЗАЛИЕВ сурати, 2018-05-12, 12:25 633
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.