26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Боболар жасоратига таъзим

Вилоятимизда Буюк Ғалабанинг 73 йиллигига бағишлаган “Эр исми – эл ёдида” номли тантанали тадбир “Қаҳрамон Миллат” намойиши билан бошланди.

Шимкент шаҳридаги “Даңқ” мемориали мажмуасида ўтган тадбирда вилоят ҳокими Ж. Туймебаев, шаҳар ҳокими Н. Сауранбаев ва фронтдошлар, фронторти меҳнаткашлари, зиёлилар ва урушда иштирок этган ҳамюртларимизнинг авлодлари, вилоят маслаҳати депутатлари, ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари, жами 5 мингдан зиёд одам қатнашди.

Ушбу шодиёнанинг халқимиз ҳаётидаги ўрнини алоҳида таъкидлаган минтақа раҳбари Улуғ Ватан уруши фахрийлари ва фронторти меҳнаткашлари ҳамда барча жанубийқозоғистонликларни Ғалабанинг 73 йиллиги билан қутлади.

– Ҳурматли Улуғ Ватан уруши фахрийлари! Сизларнинг жанг майдонларидаги жасоратингиз, фронт ортидаги меҳнатларингиз туфайли қозоғистонликларнинг бугунги авлоди тинч ва осойишта ҳаёт кечирмоқда. Ватан учун қон кечиб, бизга ҳадя қилган Ғалаба учун жасоратингиз қошида бош эгамиз, таъзимдамиз!, – деди Ж. Туймебаев.

Тантанада ҳарбий оркестр мавзуга оид маршлар чалиб, Абай истироҳат боғидаги “Мангу олов”га гулчамбарлар қўйилди. Сўнг УВУ ҳамда фронторти фахрийларига бағишланган ҳарбий ҳаётдан театрлаштирилган саҳна кўринишлари намойиш этилганидан сўнг, улар дала бўтқасига таклиф этилди.

Статистика маълумотларига таянсак, вилоятимиздан УВУга 140 минг киши отланиб, 70 минг нафари элга қайтган. Улар орасидан 51 нафари Совет Иттифоқи Қаҳрамони, 8 нафари “Даңқ” ордени соҳиби ва 1 киши “Халқ Қаҳрамони” унвонига сазовор бўлган.

Ғалаба байрамида 174 нафар УВУ, 15733 нафар фронторти меҳнаткаши ҳамда 4885 нафар УВУ иштирокчилари ва ногиронларга тенглаштирилган шахсга эҳтиром кўрсатилди.

Шунингдек, минтақадаги барча УВУ фахрийларига вилоят ҳокимининг табрик мактуби жўнатилиб, совға-саломлар берилди. Ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича уруш фахрийларига 100 ойлик ҳисоб кўрсаткичи, яъни 240 500 тенге, фронторти меҳнаткашларига ижтимоий қўллов тариқасида ОҲКнинг 5 баравари, яъни 12025 тенге миқдорида бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.

М. УСМОНОВА. Б. СЕЙТЖАППАР тасвири, 2018-05-12, 12:27 715
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.