26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қўшма кўргазма ташкил этилди

Вилоятимизда Ўзбекистон билан биргаликда тўқимачилик саноати маҳсулотлари кўргазмаси ўтмоқда

Шимкент шаҳридаги “Кўргазмалар маркази”да ўтаётган тадбирда тўқимачилик ҳамда чарм, фармацевтика маҳсулотлари, кийим-кечак, турли жиҳозлар, сувенирлар, спорт товарлари ва ўйинчоқ ишлаб чиқарадиган жанубийқозоғистонлик ҳамда ўзбекистонлик 60га яқин корхона иштирок этмоқда.

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев қардош халқлар уюштирган кўргазма фаолияти билан танишиб, икки элнинг ўзаро ҳамкорлиги ва савдо-иқтисодий алоқалари бундан кейин ҳам ривожланишига ишонч билдирди.

Ҳозирги кунда икки эл ўртасида савдо-иқтисодий алоқа кучайиб бормоқда. Масалан, ўтган йил якунига кўра, Ўзбекистон билан ташқи савдо айланмасининг миқдори 2,0 млрд. АҚШ долларига етса, унинг 30 фоизи Жанубий Қозоғистон вилоятига тегишли. Яъни, 2017 йил якунларига кўра, Ўзбекистон билан ташқи савдо айланмаси 16,8 фоизга ортиб, 622,6 млн. АҚШ долларини ташкил этди. Шундан экспорт – 252,8 млн. АҚШ доллари (ўтган йил билан таққослаганда ўсим 29,7%), импорт – 369,8 млн. АҚШ доллари (ўтган йилгига нисбатан ўсим – 94%)дан иборат.

Бундан ташқари, кўргазма давомида Қозоғистонда Ўзбекистон йили доирасида режаланган тадбирлар қаторида тадбиркорлар ва сармоядорлар иштирокида “Минтақавий ҳамкорлик ва интеграция: бозорларни кенгайтириш орқали икки давлат тадбиркорларининг рақобатбардошлигини ошириш” мавзуида илмий-амалий давра суҳбати ташкиллаштирилади.

Ҳозирги кунда Жанубий Қозоғистон вилоятидаги мингдан зиёд корхона ва ташкилот савдо, ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва қурилиш материаллари, тиббиёт ва таълим соҳаларида Ўзбекистон тадбиркорлари билан самарали ҳамкорлик ўрнатган.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Жанубий Қозоғистон вилоятида 2та йирик гилам фабрикаси ва хомашё етиштиришдан тайёр маҳсулот чиқаришгача бўлган ёпиқ циклни амалга оширадиган “Азала текстиль” фабрикаси муваффақиятли иш олиб бормоқда. Шунингдек, вилоятимизда чойшаб, тайёр тўқимачилик буюмлари чиқарадиган ҳамда махсус кийим-кечак тикадиган фабрикалар ҳам фаолият юритмоқда.

М. АБДУРАИМОВА, 2018-05-12, 12:29
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.