26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Маънавий янгиланиш ойи – рамазон қутлуғ бўлсин!

Меҳрибон, раҳмдил Аллоҳ номи билан бошлайман!

Барча мақтов ва мадҳ Оламлар Роббиси Аллоҳ Таолога бўлсин!

Йил бўйи кутган хосиятли Рамазон ойига етказгани учун Яратган Эгамга мингқатла шукрлар айтамиз. 

Ҳурматли жанубийқозоғистонликлар!

Қадрли ҳамюртлар!

Барчамизни хосиятли Рамазон ойига омон-эсон етказган Аллоҳ Таолога чексиз шукрлар бўлсин. Сизларни муборак рамазон ойи бошланиши билан табриклайман!

Рамазон – ўн икки ойнинг султони, баракали ҳамда кечирими мўл ой.

Кундалик тирикчилик ташвишида юрадиган банданинг юрагига бу ойда имон нури қуйилади. Сабаби, рўза кишини сабр-тоқатга тарбиялайди. Сабрлилик, ғамхўрлик, меҳрибонлик, қардошлик каби инсоний фазилатлар ортиб, имон кучаяди. Одамнинг имони кучайган сайин у номуссизликдан йироқлаша бошлайди. Рамазон – Аллоҳнинг меҳри тўкилиб, жаннат эшиги кенг очиладиган, имонни кучайтиришга имконият берилган баракали ой. У – Яратувчи Эгамизнинг буюк мукофоти, яъни неъмати. Қуръони Каримда: “Эй, имон келтирганлар! Сизлардан бурунгиларга фарз этилганидай чидамлиликка етишларинг учун рўза тутиш сизларга ҳам фарз қилинди”, дейилса, яна бир оятда: “Сизларнинг ораларингизда кимда ким Рамазон ойининг туғилганини кўрса, шу куни рўза тутсин. Касал ёки йўловчилар рўза ойида тута олмаган бўлса, бошқа кунлари тутсин” (Бақара сураси, 183-185-оятлар) дейилган. 

Суюкли пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васаллам бундай деган: “Кимда-ким рўза тутса ҳамда Аллоҳ розилиги учун чин ихлоси билан тарових намозини ўқиса, Аллоҳ Таоло унинг тирикликдаги гуноҳларини кечиради ҳамда нима тилаган бўлса тилаклари ижобат бўлади”, – деган эди. 

Қадрли қавм!

Мурувват ойи – Рамазон қутлуғ бўлсин! Хосиятли ойда тутган рўзамиз, қилган дуо-тилакларимиз, тоат-ибодатларимиз, ҳар бир хайрли амалимиз қабул бўлгай! Аллоҳ Таоло оиламизга омонлик, ишимизга барака-бирлик насиб этгай!

Мустақиллигимиз таянчи, давлатимизнинг обрўси ҳар доим мустаҳкам бўлгай!

Бақтибай БЕЙСЕНБАЕВ, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг Жанубий Қозоғистон вилояти бўйича вакил имоми, 2018-05-15, 11:00 762
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.