26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Дўстлик ришталари мустаҳкамланмоқда

Вилоят маданият ва тилларни ривожлантириш бошқармасининг ташаббуси билан жорий йил 10-13 май кунлари Қозоғистонда Ўзбекистон йили доирасида Ўзбек миллий академик драма театрининг Жанубий Қозоғистон вилоятига гастрол сафари уюштирилганидан хабарингиз бўлса керак. 

Минтақамизга ташриф буюрган ўзбекистонлик санъаткорлар тўрт кун давомида санъат мухлисларига Эркин Хушвақтовнинг “Кўнгил” комедиясини намойиш этишди. 

Биринчи куни Шимкент шаҳридаги вилоят рус драма театри биносида “Кўнгил” спектакли намойиши ҳамда очилиш маросими ўтди.

Ўзбекистонлик меҳмонлар муқаддас қадамжолар: Сайрам туманидаги Иброҳим ота, Қорасоч она ҳамда Туркистон шаҳридаги Хожа Аҳмад Яссавий мақбараларини зиёрат қилдилар. 

Кейинги кунлари Сайрам мавзесидаги вилоят ўзбек драма театрида, Қорабулоқ қишлоғи Маданият уйида томошабинларни хушнуд қилган театр жамоаси сафарни Шимкент шаҳридаги Ж. Шанин номли қозоқ миллий драма театрида якунлади.

Гастрол сафарининг ёпилиш маросимида сўз олган Ўзбек миллий академик драма театрининг директори, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Фатхулла Масудов илиқ табассум билан қарши олиб, алоҳида илтифот кўрсатган жанубийқозоғистонликларга ташаккур билдириб, икки халқ ўртасидаги муносабатлар бундан кейин янада ривожланишига ишонч билдирди. 

Тадбир сўнггида вилоят маданият ҳамда тилларни ривожлантириш бошқармаси маданият ҳамда санъат бўлимининг раҳбари Ғалия Шарафиева ва "Дўстлик" ҳамжамияти раиси Икромжон Ҳошимжонов Ўзбек миллий академик драма театри директори Ф. Масудовга ҳамда театр вакилларига ташаккурномалар ва фахрий ёрлиқлар топширдилар.

Туркистонликлар Аҳмад Яссавий мақбараси тасвирланган портретни Ф. Масудовга тақдим этишди.

Фахрий устоз Анора Отажонова, тадбиркор Абдуқаҳҳор Файзаҳмадов ва вилоят таълим бошқармаси услубият кабинети услубиятчиси Шаҳло Норалиевалар ҳам меҳмон-санъаткорларга ижодий камолот ва оилаларига осойишталик тилашди.

Саодат ШАРИФБОЕВА, 2018-05-15, 11:03
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.