26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Адабиёт – маънавият пойдевори

Қатор давлат мукофотлари совриндори, Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси бошқаруви аъзоси, адабий танқидчи, филология фанлари доктори, профессор Қулбек Ергўбек билан мулоқотимиз унинг ижодхонасида кечди. Суҳбат мавзуи – Қозоғистонда Ўзбекистон йили ва адабиётга алоқадор масалалар. 

– Ҳурматли Қулбек оға! Сизни жамоатчилик таниқли ёзувчи ҳамда Қозоғистон ва Ўзбекистон адабиётлари ўртасидаги мустаҳкам кўприк, шу қадрли неъматни улуғлаб ўтган Миртемир Турсунов, Одил Ёқубов, Носир Фозилов, Мирпўлат Мирзо каби машҳур шоир – адиблар ижодини ўрганиш, тарғиб қилиш ишига муносиб ҳисса қўшаётган филолог олим сифатида ҳурмат қилишади. 

Яқинда Туркистонда ўтган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси делегацияси иштирокидаги улкан анжуманда сиз ажойиб маъруза қилиб “Адабиётлар дўстлиги – абадий дўстлик” мавзусини салмоқли илмий-амалий мулоҳазаларингиз билан янада мустаҳкамладингиз. Юқорида номлари зикр этилган ёзувчи-шоирлар Кентов, Туркистон ва Сайрамдан. Миллионлаб мухлисларга эга бўлган, ўз даврида жуда катта маънавий, маърифий, маданий аҳамият касб этган бу инсонларнинг хотирасини абадийлаштириш масаласида мурожаат қиляпман. 

– Тўғри ва ўринли мулоҳаза, таклиф. Қўллайман. Мен ёзувчи ҳамда бу машҳур кишилар билан бевосита мулоқотда бўлган, яхши билган ҳамкасб сифатида Қозоғистон ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаларига мактуб жўнатиб, бу савоб ишга ўз ҳиссамни қўшсам, ўзимни бахтиёр деб биламан. 

– Раҳмат, жорий йили сизнинг таваллудингизга 65 йил тўлади. Шу сана, қолаверса, қозоқ-ўзбек адабиётлари ҳамкорлиги доирасида китобхонлар билан учрашув уюштиришни режалаб қўйганмиз. Сизга соғлик, саодат, омад ёр бўлсин!

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-05-15, 11:14
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.