26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Элбоши мактуби – саодатли келажак дастури

Мактубнинг асосий йўналиши – иж­­­­­­­­­­­­­­­­­тимоий тараққиётнинг бар­ча со­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ҳаларига тааллуқли иқтисодиёт­нинг ялпи рақамлашти­рилишидир. Шу билан бирга, Президент иқтисо­диётни ривожлантириш учун табиий захираларни бошқариш йўлларини қайта кўриб чиқиш муҳимлигини таъкидлаган. Бугунги кунда янги­ланган энергия манбалари дунё­­­даги электр энергияси ишлаб чиқа­ришнинг тўртдан бир қисмини таш­кил қилади. 

Астанадаги ЭКСПО кўргазмаси вақтида мутахассислар, 2050 йили бу кўрсаткич 80 фоизга етади, деган тахминни айтишди. Қозоғистонда 2030 йилгача янгиланган энергия манбаларини 30 фоизга етказиш кўзда тутилган. Элбошининг айтишича, тад­биркорлар “яшил иқтисодиёт”га кўпроқ сар­моя қуйишлари лозим. 

Шунингдек, Президент Н. Назарбаев минтақа ҳокимларига кичик ва ўрта бизнес иштирокида рўйхатдан ўчириш ва маиший қолдиқларни қайта ишлашни амалга ошириш учун керакли чора-тадбирларни топширганини таъкидлаб ўтгим келади. Жорий йилдаги Мактубда Элбоши ривож­ланган 30 давлат қаторига кириш йўлидаги 10та вазифани белгилаб берди.

1. Индустрия янги технологияларни жорий этиш дарғасига айланиши керак.

2. Имкониятлар салоҳиятини янада ривожлантириш.

3. “Ақлли технологиялар” агросаноат мажмуасини ривожлантиришда олға сап­чиш имконияти.

4. Транспорт-логистика инфратузилмаси самарадорлигини ошириш.

5. Қурилишда ва коммунал шўъбада замонавий технологияларни жорий этиш.

6. Молиявий шўъбани “қайта янгилаш”.

7. Одам салоҳияти – янгиланиш гарови.

8. Самарали давлат бошқаруви.

9. Коррупцияга қарши кураш ва қонун устуворлиги.

10. “Ақлли миллат” учун “ақлли шаҳар­лар”.

Мазкур топшириқлар Қозоғистоннинг қисқа муддатда ривожланишини аниқлаб беради. Давлат раҳбари қозоғистонликлар фаровонлигининг муҳим негизи сифатида ижтимоий соҳани – нафақа билан таъмин­­­лаш ҳамда инсон капиталини ри­­вож­­лан­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­тиришга алоҳида эътибор қаратди. Са­­­­­­­­­­­ноат ёки давлат бошқаруви бўлсин, ушбу 10та вазифанинг барчасида рақам­лаш­­­­­­­­­­­тириш йўналишини жорий этиш кўр­сатил­­­­ган. Президент таъкидлаган ўнта асосий вазифанинг асоси, бу – рақам­­лаш­­­­­­­­­тириш даврининг бошланиши. Рақамли технологиялар барча соҳаларда мавжуд. Давлат бошқарувида ҳам, иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, агросаноат, ишлаб чиқа­ришда ҳам, барчасида техноло­гияларнинг устуворлиги сезилади. Бугунги кунда тўр­тинчи саноат инқилоби бошланди. Дунё мамлакатлари рақамли технологияларга ўта бошлади. 

Мен ахборот технологияларини дав­лат бошқаруви соҳасига жорий қилиш ма­саласига алоҳида эътибор қаратгим ке­­­­­лади. Бунинг натижасида давлат бош­­­­қаруви сифатини ошириш мумкин. Бун­дан таш­­­­қари, рақамли технологиялар ҳо­кимлик фао­­лиятининг шаффофлигини таъмин­­­­­­­­­­­­лай­­­­­­­ди. Масалан, биздаги электрон ҳу­­­­ку­мат – рақамли даврнинг бир кўриниши.  Бугунги кунда биз маълумотноманинг бар­­ча турларини электрон тизим орқали ола­­­­­­­миз. “Очиқ мулоқот” орқали вазирларга са­­­­вол йўллаб, турли масалаларни муҳо­кама қи­ламиз. Буларнинг барчаси давлат бош­­­­­­қару­­вининг аста-секин рақамли техно­логия­­­­лар­­­­га алмашаётганини кўрсатади.

Элбоши Мактубида “Ақлли техноло­гиялар” – агросаноат мажмуасини жа­дал ривожлантириши таъкидланган. Аг­рар сиё­­­сат меҳнат самарадорлигини туб­­­дан ўз­гартиради ҳамда ишлаб чиқарил­­­ган маҳ­­­сулотнинг экспорт сало­ҳия­тини оши­­ради. Хомашёни қайта иш­лаш таъмин­­­ла­­ниб, жаҳон бозорларига юқо­ри сифатли тайёр маҳсулот ҳолида чиқа­­­рилади.

Аграр фанни ривожлантириш масаласи ҳам диққат марказида бўлиши лозим. Энг аввало, янги технологияларни транс­фертлаш ҳамда уларни мамлака­­тимизга мослаштириш билан шуғулла­­­ниш зарур. Шунга мувофиқ, аграр универ­ситетларнинг ролини қайта кўриб чиқиш, диплом бе­риб­­­­­­­гина қўймай, қишлоқ хўжалиги маж­муасида аниқ ишлайдиган ёки фан би­лан шуғулланадиган мутахассисларни тай­ёр­­­лаш керак. Бу олий ўқув юртларидан ўқув дастурларини янгилашнинг, агроса­ноат мажмуасидаги малакали билим билан ил­­­ғор тажрибани тарқатадиган марказларга айланишни тақозо этади.

Элбошининг жорий йилдаги “Тўртинчи саноат инқилоби шароитларида ривож­ланишнинг янги имкониятлари” Мактуби элимиз учун, янги асрдаги дунёвий, мин­та­қа­­­вий, ички ва ташқи таваккалларга қар­ши тура оладиган ватанпарварлик тар­бия­нинг, миллатпарварликнинг кафо­лати бўлади.

Мухиддин АЯЗОВ, вилоят ўрмон хўжалиги ҳамда ҳайвонот дунёси минтақавий инспекциясининг раҳбари, 2018-05-15, 11:54 833
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.