26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
«Қозоғистоннинг танлови – тинчлик ва тотувлик»

Тўлебий туман марказлаштирилган кутубхонасида «Ватанпарварлик ва этнослараро тотувлик тарбияси» лойиҳаси асосида Тўлебий туманининг 80 йиллигига бағишланган тадбир ўтди. «Қозоғистоннинг танлови – тинчлик ва тотувлик» мавзуидаги давра суҳбатида этномаданият бирлашмалари вакиллари, меҳнат фахрийлари, зиёлилар, ёшлар, муаллимлар қатнашишди.

Тадбирда сўз олган туман корейс маданият маркази раиси Л. Кан, туман курд маданият маркази раиси М. Алиев, туман фахрийлар кенгаши фаоллари, меҳнат фахрийлари, «Султонработ» мактаби ўқитувчиси Т. Алиев ва бошқалар этнослараро тотувлик, дўстлик, тинчлик ва барқарорлик масалалари, Қозоғистон ватанпарварлигини ривожлантириш, Элбошимиз Мактубида белгиланган вазифаларни бажаришга ҳисса қўшиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Бирлик – тинчлик таянчи 

Давлатимиз Мустақиллигининг 10 йиллиги – 2001 йилда ташкил топган Тўлебий туманининг «Шамчироқ» ёшлар бирлашмаси ўтган давр мобайнида мўл тажриба тўплаган жамоат ташкилотларидан бири. Унинг «Ватанпарварлик ва миллатлараро тотувлик тарбияси» ижтимоий лойиҳаси асосида туманда турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Ижодий бирлашма шунингдек, туманнинг 80 йиллигига тайёргарлик доирасида ҳам қатор тадбирлар ўтказмоқда. Улардан бири – Биринчи Мамир қишлоғидаги Маданият уйида ўтган «Этнослараро тотувлик – осойишталик негизи» мавзусидаги фестиваль. Тадбирга туманнинг барча қишлоқларидан этномаданият бирлашмалари вакиллари, фаоллари, эл оғалари, ёшлар таклиф этилди. 

Этнослар бирлиги, тотувлиги ва дўстлигини мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси, қонунбузарликларнинг олдини олиш, этномаданият марказлари фаолиятини уйғунлаштириш, ёшларнинг ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш, диний экстремизм иллатлари олдини олиш каби мақсадларни кўзда тутган тадбирни лойиҳа муаллифи А. Усмонов очди. 

Унда сўзга чиққан Тўлебий туман фахрийлар кенгаши аъзолари, меҳнат фахрийлари Н. Қўйманов, Қ. Жумақулов, А. Мўлдабеков, кутубхоначи И. Тюшевская ва бошқалар Президент Н.Назарбаевнинг «Қозоғистоннинг учинчи замонавийлашуви: дунёвий рақобатбардошлик» Мактуби ҳамда ёшлар тарбияси, этнослараро тотувлик, дўстлик, биродарлик, соғлом ҳаёт тарзини шакллантириш, жамиятга ёт иллатлардан сақланиш, қонунбузарликнинг олдини олиш борасидаги фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Элимиз келажаги

Ушбу мавзудаги тадбир анъанавий турда ҳар йили «Шамчироқ» уюшмаси билан биргаликда «Хонариқ» мактаби жамоаси томонидан ўтказилиб келинади. Ватанпарварлик руҳидаги тадбир спорт беллашуви, ёш мутахассислар танлови, ўқувчиларнинг синфлараро мусобақаси, «Қувноқлар ва зукколар», давра суҳбати шаклида ўтказиб келинмоқда. 

Ёшларнинг ўз Ватани тарихи, маданияти бўйича билимларини ошириш, ўқувчиларга ватанпарварлик руҳини сингдириш, Мустақиллик йилларида эришилган ютуқларимизни кўрсатиш, Президентимиз Мактубларини тарғиб этишни мақсад қилиб қўйган тадбирга мактаб ўқувчилари пухта тайёргарлик билан келишибди. Бунга ҳар бир синф Элбошимизнинг умр йўли, Мустақиллик ютуқлари, ҚР тарихи ва маданияти бўйича тайёрлаган махсус кўргазмалари мисол бўла олади.

«Мен Элимнинг келажагиман» мавзуидаги ватанпарварлик акциясини «Шамчироқ» уюшмаси раиси, лойиҳа муаллифи Алишер Усмонов очиб, янги лойиҳаларга тўхталди, қатнашаётган синфлар ва гуруҳларга омад тилади. Тадбирни Ф. Шоазимова олиб борди.

Ғолиблар «Шамчироқ» уюшмасининг дипломлари ва совғалари билан такдирланди.

«Ватан оиладан бошланади»

«Шамчироқ»нинг «Никоҳ ва оила қадриятларини тарғиб этиш» лойиҳаси асосида Ленгер шаҳридаги «Тантанали Никоҳ зали»да «Ватан оиладан бошланади» мавзуида семинар-кенгаш ўтказилди.

Туман миқёсида ва овул округларида никоҳ ҳамда оила йўналиши бўйича иш юритувчи мутахассисларнинг ишларини уйғунлаштириш, муаммоларни маслаҳатлашиш, ёш оилаларни ажралишдан сақлайдиган йўлларни кўрсатиш каби мақсад- вазифаларни кўзлаган семинарга барча қишлоқ ҳокимликларининг мутахассислари, шифокорлар, ички ишлар бўлими ходимлари, «Нур Отан» партияси, «Ёшлар маркази» ходимлари, фахрийлар кенгаши вакиллари ва ёшлар таклиф этилди.

Семинарда туман ички ишлар бўлимининг катта инспектори, полиция майори Г. Диханбаева, педагог-валеолог С. Қанатқизи, туман шифохонаси бўлим мудираси Г. Тилеубаевалар ёш оилалар бузилишининг олдини олиш йўллари, мустаҳкам оила қуриш шартлари, оилада соғлом ҳаёт тарзини сақлаш, ёш оилаларга бошпана, уй, ер участкаси бериш, уларнинг ишга жойлашишидаги қийинчиликлар ҳақида ўз фикрларини баён этишди. 

Семинарда тумандаги барча ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбир сўнгида туман миқёсида оила ва никоҳ йўналиши бўйича фаол иш юритаётган бир гуруҳ фуқаролар тақдирландилар.                      

 

Б. ДЎСМАТОВА., 2017-05-23, 11:17 177
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.