26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қўрғошин қолдиқлари қайта ишланади

Минтақа раҳбари Ж. Туймебаев Қозоғистондаги Хитой Халқ Республикаси Шэньси вилояти Ҳукумат ваколатхонасининг раҳбари Чэн Хэ бошчилигида келган сармоядорлар билан учрашди.

Учрашув чоғида томонлар икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, истиқболли лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириб, вилоят миқёсида саноат корхоналари очиш масалаларини муҳокама қилишди.

Учрашувда вилоят ҳокими меҳмонларни минтақамизнинг иқтисодий салоҳияти билан таништириб, ишлаб чиқариш корхоналари очишга бел боғлаган сармоядорларга барча имкониятлар яратилишини таъкидлади.

– Ўзингизга маълум, Қозоғистон ва Хитой ўртасида стратегик алоқалар ўрнатилган. Бунинг натижасида икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш 10,4 млрд. АҚШ долларини ташкил этди. Бизнинг вилоятнинг ўзида Хитой компаниялари иштирокида 5та лойиҳа амалга оширилмоқда. Келгусида сизлар билан дипломатик муносабатларни мустаҳкамлаб, биргаликда сармоявий лойиҳаларни жорий этамиз, – деди Жансейит Қансейитули. 

Меҳмонлар ўз навбатида вилоятимизда қўрғошин ва рух қолдиқларини қайта ишлайдиган завод қуриш ниятида эканликларини айтишди. Умумий қиймати 4,8 млрд. тенгени ташкил этадиган лойиҳа йил сайин 300 минг тонна чиқиндини қайта ишлаш имкониятига эга. Завод ишга туширилса, 100дан зиёд одам иш билан таъминланади. 

Шунингдек, вилоят ҳокими хитойликларни икки томонлама меморандум имзолашга чақирди. Минтақамизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Хитойга экспорт қилиш ҳақида ҳам фикр алмашилди. Бундан ташқари, ҳоким электр қуввати билан юрадиган машина заводини жанубда қуришни таклиф қилди. Меҳмонлар таклифларни қўллаб, мазкур лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёр эканликларини билдиришди.

Д. ЗИЁМАТОВА, 2018-05-15, 12:10
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.