26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мактаб ўқувчиси – университет талабаси

Э. Иззатуллаев номли мактабнинг битирувчи синф ўқувчиси, аълочи қизимиз Дурдона Султонбоева дастлаб шаҳарда, сўнгра республика миқёсида ўтган танловда фахрли ўринга сазовор бўлиб, Алматидаги Қозоғистон муҳандислик-технология университетида давлат гранти асосида ўқиш ҳуқуқига эга бўлди. 

Дурдонанинг ота-онаси – Ғани Тошпўлат ўғли ва Шаҳло Одил қизининг, айниқса, «Жанубий Қозоғистон» таҳририяти Туркистон бўлимига хушхабарни етказиб, қувончини баҳам кўрган бобоси Тошпўлат Темиров ҳамда бувиси Дилбар Турсунбой қизининг қувончида чек йўқ. 

Мактабда шу муносабат билан ташкил этилган махсус тадбирда директор Дадахон Жалилов, устозлар, синфдошлари, яқинлари Дурдона Ғани қизини муваффақияти билан муборакбод этиб, уни мактабнинг шонли тарихига қўшилган муносиб улуш деб баҳолашди. Дурдонанинг зафари – уни ўқитган, тарбиялаган заҳматли устозларнинг ҳам ютуғидир. Шогирд камоли – устоз муроди, деган нақл бежиз айтилмаган. 

Гулнора ИБОДУЛЛАЕВА, мактаб директорининг ўринбосари, 2018-05-17, 11:50 779
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.