26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Кўҳна Сайрам фарзанди

Саидаҳмад Худойберганов (тасвирда)... Таниқли шоир ва ёзувчи, моҳир таржимон, ҳассос журналист, кўҳна Сайрам заминининг ардоқли фарзанди. 

Ўрта мактабдан сўнг 1947-1952 йиллари Ўрта Осиё Давлат дорилфунунининг журналистика куллиётида таҳсил олган ҳамюртимизнинг меҳнат йўли Тошкентдаги Ғафур Ғулом номидаги Давлат нашриёти билан бевосита боғлиқ. Даставвал, муҳаррир ёрдамчиси бўлиб ишлаган С. Худойберганов 1954 йилдан умрининг сўнгги онларигача ушбу нашриётда муҳаррирлик қилди. Ижод билан шуғулланган ҳамюртимизнинг қатор очерк ва қиссалари даврий нашрларда чоп этилди. У кўплаб қозоқ, рус ва қирғиз адибларининг асарларини ўзбек тилига ўгирган моҳир таржимон ҳамдир. У буюк Абайнинг асарларини, Ғ. Мусиреповнинг “Олатов чироқлари” ва “Қирон қуши қўшиғи”, Смирновнинг “Брест қалъаси” асарларини, шунингдек, И. Есенберлин, 

С. Муқанов, Ў. Сулейменов, А. Алимжан ва бошқаларнинг қатор китобларини ўзбек тилида моҳирона янграта олди. 1979 йили 49 ёшида ёруғ дунёни тарк этган.

Саидаҳмад Худойберган ўғли умр йўлдоши Раъно ая билан 4 фарзандни муносиб вояга етказишди. Қизлари Сайёра ва Гулчеҳра, ўғиллари Алишер ва Анвар бугунги кунда азим Тошкентда истиқомат қилишади, турли касб эгалари. 

С. Турсунматов., 2018-05-17, 12:05
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.