26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Фитр садақаси – 300 тенге

Хосиятли Рамазон ойида одам бошига бериладиган фитр садақаси миқдори мамлакатимиз бўйича 300 тенге этди белгиланди. Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг Ҳайъат мажлисида мамлакатимизнинг ҳар бир минтақасидаги буғдой баҳоси инобатга олинган ҳолда ўрта ҳисобда бир овоздан мана шу миқдор тасдиқланди.

Фитр сўзи (араб тилида) – “яратилиш” деган маънони билдирганлиги боис баъзи бир олимлар фитр садақасини “тананинг закоти” деб аташган. Фитр садақаси – кундаликда қўлланиладиган асосий эҳтиёжлардан ташқари, кам деганда, нисоб миқдори (85 мг олтин ёки шунинг қийматига тенг мулк)дан зиёд бойликка эга одамга вожиб садақа. 

Фитр садақаси икки кило буғдой ёки унинг маҳсулотлари ёки тўрт кило майиз, хурмо ёки арпа билан ҳисобланади. Бинобарин, озиқ-овқатнинг ўрнига фитр садақасини пуллай берган афзалроқ.

Фитр садақаси муборак Рамазон ойининг дастлабки кунидан ҳайит намозигача бўлган вақт оралиғида берилади. У Рамазон ойида ҳар бир мусулмоннинг аҳволи ночор одамлар, етим-есирлар ёки масжидларга махсус берадиган садақасидир. 

Оллоҳ хосиятли ойда берган фитр, закотларингизни қабул қилсин, омин!

Мухаммеджан ЕСТЕМИРОВ, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг Жанубий Қозоғистон вилояти бўйича вакил имомининг ўринбосари, диншунос, 2018-05-17, 12:07
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.