26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Муқаддас қадамжо янги қиёфада

Ҳазрати Довуд зиёратгоҳи Самарқанд вилояти Нур­обод туманининг Оқсой қишлоғида, Зарафшон тоғ тизмасига кирувчи Оқтоғ тоғининг юқори қис­мида жойлашган.  

Ушбу масканнинг тарихи ва бугунги ҳолати Ўзбекистон Фанлар академияси археология инсти­­­тути, Самарқанд давлат университети олимлари, вилоят имом-хатиблиги томонидан ўрганилиб, ушбу масканнинг Довуд алайҳиссалом ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқлиги на тарихий, на илмий жиҳатдан далилланмаган.

Лекин ушбу манзилдан аҳолининг ёз ойларида дам олиб, ҳордиқ чиқа­радиган маскани сифатида фой­­­­­­­­­да­­­­­­­­­­­­­­­­­­ланиш тўғри­сида якдил хулоса бе­­­­­­­рилган. Шундай бўлишига қа­рамай, ушбу маскандаги Довуд алайҳиссалом қабрини тавоф этув­чилар сони ортиб бормоқда.

Сўнгги пайтда бу ерда ободон­­чилик ишлари олиб борилиб, тад­биркорлар томонидан замонавий меъморчилик кўринишидаги 25та айвон, новвойхона, маиший хизмат кўрсатиш нуқталари ҳамда маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун 50 ўринли меҳмонхона бунёд этилди.

Ер сатҳидан 800 метр баландликда жойлашган Нуробод туманидаги Ҳаз­рати Довуд зиёратгоҳига чиқиш янада осонлашди. Тоғ тепасидаги ғор­га кў­­та­­­­­­­­­­­­­­­­­риладиган зиналар қайта таъмир­­­­­­­­ла­ни­­­­б, 1303та пиллапоя 21тага қисқар­тирилди.

Ҳазрати Довуд Пайғамбар ҳақида

 

Довуд алайҳиссалом ҳақида XIII асрнинг охири XIV асрнинг бошларида яшаб ўтган тарихчи Носируддин Бур­­­­­­­­­­ҳонуддин Рабғузийнинг “Қиссаси Раб­ғузий” асарида батафсил маълу­мотлар берилган. Унда “Довуд (пай­ғамбар) бани Исроилдан эрди. Ўн қариндош эрдилар, оталари Ишў отлиғ, Довуд барчасидан кичиги эрди”, дейилади. 

Аллоҳ таоло ўз пайғамбари Довуд алайҳиссаломни Қуръони Каримда ўн олти марта зикр қилган. У зот ҳақида Бақара, Нисо, Моида, Анъом, Исро, Анбиё, Намл, Саба ва Сод сураларида ояти карималар бор. Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга яна бир қанча фазилатлар берган эди. Бу ҳақда Қуръони Каримнинг Сод сурасида “Албатта, биз унга тоғларни бўйсундирдик. Улар у билан кечаси ва эрталаб тасбеҳ айтардилар”, деб қайд қилинади. Шунингдек, унга қушларни ҳам бўйсундириб қўйган эди. Улар ҳам у зотга қўшилиб, эртаю кеч тасбеҳ айтардилар. Довуд алайҳиссалом пайғамбар бўлишлари билан бирга, Бани Исроил давлатининг подшоҳи ҳам эди.

Айтишларича, Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга темирни хамирдек юмшоқ қилиб берган эди. У зот темирни оловга солиб, тобламасдан ҳам, болға билан урмасдан ҳам, нимани хоҳласалар, қўллари билан шуни ясай олар эдилар, дейилади китобда.

Довуд пайғамбарга темирчи­­­лар­­­­­­­­­­­­­нинг пири ва тоғларни бўйсун­ди­­рувчи сифатида ихлос қилинади. Тоғ тепасидаги ғор бу ерга ташриф бу­­­юрадиган одамлар, айниқса, темир­чи­­­­­­­лик ва техника билан боғлиқ касб эга­лари наздида эзгу ният билан зиёрат қилинадиган муқаддас мас­кандир. 

Хушманзара табиат, тоғ тепасидаги ғор ва гўёки “Довуд Пайғамбарнинг ғор ичидаги оёқ ва қўл излари” бу манзилнинг темирчилар сиғинадиган зиёратгоҳ сифатида илоҳийлашишига сабаб бўлган, назаримизда.

Қиёмжон ЗИЁТОВ тайёрлади, 2018-05-17, 12:11 908
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.