26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Янги дарсликлар – муҳокамада

М. Ауезов номидаги Жа­­­­­­­­­­­­нубий Қозоғистон Дав­­лат университетида “Маъна­­­­­­­­вий янгиланиш” ви­­­ло­ят ло­­­­­­­­­­йи­­­­­­­­­­­­­­­­­ҳавий идораси ташаб­буси билан “100 янги китоб” лойиҳаси бўйича таржима қилинган 18 китоб­нинг му­­­­­­­­­­­­ҳокамасига бағишланган  давра суҳбати уюштирилди.

Вилоятимиз олимлари иштирок этган тадбирда ижтимоий-гума­нитар соҳада 100та етакчи дарслик таржимаси – прагматизм ва рақобатбардош маънавий такомиллашувда янги Қозоғистон авлодини шакллантиришнинг аниқ қадами ҳисобланиши таъкидланди.

– “Янгиланиш 3.0: Маънавий янгиланиш” мавзуида ўтказилган анжуманлар ва давра суҳбатларда айтилган таклиф ва мулоҳазалар халқ томонидан муҳокама этилиб, натижада 100та янги китоб тар­­жима қилинди. Дунёдаги энг яхши дарсликларнинг қозоқ тилига таржимаси талабаларнинг таълим даражасини ошириб, якка шахс ва мутахассис сифатида муваффақиятга эришишига йўл очади, – деди. М. Ауезов номидаги ЖҚДУ “Қозоқ тили ва адабиёти” кафедрасининг доценти Ақжўл Қалшабек. – Ушбу тоифа бўйича: “Қозоқ тилидаги 100 янги дарслик” – таржима қилинган китоблар келгуси ўқув йилидан бошлаб таълим тизимига жорий этилади. Дастлабки 18та дарсликнинг тақ­ди­мотида Элбошининг ўзи шахсан иштирок этди.

Учрашув давомида олим, профессор-ўқитувчилар таржима қи­линган китоблар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Чунончи, ижтимоий фалсафа фанининг вазифаси, тарихи, жамият ҳаёти ва тараққиётининг табиий ва ижтимоий омиллари, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маънавий ҳаёти, фан, маданият ва қадриятларнинг инсон ҳамда жамият ҳаётидаги ўрни, аҳамияти, Қозоғистоннинг жаҳон тамаддунига  қўши­либ бориши масалалари қамраб олинганлиги айтилди. 

Таъкидлаш жоизки,  дарсликлар бир ой ичида олий ўқув юртлари ва кутубхоналарга тарқатилиб, жорий йилдан бошлаб ўқув дастурига киритилади. Шунингдек, М. Ауезов номидаги ЖҚДУ Ахборий таълим марказининг 228-кабинетида келгуси 10 кун мобайнида кўргазма уюштирилади.

«Жанубий Қозоғистон» мухбири, 2018-05-17, 12:24
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.