26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Туя сути учун субсидия берилади

Субсидиялаш талабларига мувофиқ, молиявий ёрдамни барча ширкатларга бериш кўзда тутилмаган. Бунинг учун ширкат аъзоларининг ўртада фойдаланиладиган мулкка доир электрон харитаси бўлиши керак. Харита тузилган тақдирдагина ҳар бир аъзо субсидия учун электрон турда ариза бера олади. Бу ҳақда жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилишида вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармасининг раҳбари Серик Турбеков гапириб берди.

 Вилоят жамоатчилик кенгаши аъзолари кун тартибига киритилган саккизта масаланинг олтитаси юзасидан қарор қабул қилдилар. Иккита масала муҳокамаси келгуси мажлисга қолдирилди. 

Айтганча, кенгаш аъзолари юқорида айтилган чорвачиликни субсидиялаш масаласидан ташқари, вилоят бюджетидан молиялаштириладиган “Б” корпуси давлат хизматчиларини баҳолаш усулини тасдиқлаб, Тулкибош туманини Туркбоши тумани деб қайта номлаш тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳасини маъқулладилар. Шунингдек, вилоятга қарашли шаҳарлар ва аҳоли манзилларини ободонлаштириш қоидалари ва вилоят аҳамиятига эга барча автомобиль йўлларининг тизимини тасдиқлади.

Вилоят йўловчилар транспорти ҳамда автомобиль йўллари бошқармасининг раҳбари Нурлан Байғутовнинг айтишича, бултур вилоят аҳамиятига эга 88,3 чақирим автомобиль йўли туман, шаҳар ҳокимликларининг коммунал мулкига ўтказилган. Тавсия этилган қарор лойиҳасига мувофиқ, вилоят аҳамиятига эга автомобиль йўлларининг умумий узунлиги 4197,1 чақиримни ташкил этади. Вилоят ҳудудини кесиб ўтадиган магистраль нефть қувурларининг муҳофаза ҳудудини белгилаш ҳамда ердан фойдаланиш қоидаларини белгилаб бериш масалаларини тавсия этган вилоят ҳокимлиги қарори лойиҳасини ҳам кенгаш аъзолари бир овоздан қўллаб-қувватлашди.

, 2018-05-17, 12:36
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Эълонлар
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.