26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эчки сути – шифобахш маҳсулот

Минтақада илк маротаба бир кеча-кундузда 3 тонна эчки сути етиштирадиган ва 24 тонна сутни қайта ишлаш қувватига эга “Наслчилик хўжаликлари. Ўрдабоши эчки сути маҳсулотлари” ширкати қурилди. 

Янгидан барпо этилган хўжаликнинг фаолияти билан танишган вилоят раҳбари Жансейит Туймебаев мазкур соҳани ривож­­лантириш йўлларини муҳокама қилди. Эчки сутининг инсон саломатлигига фойдаси катта эканлигини айтиб, олиб борилаётган ишларга ижобий баҳо берди. 

Корхонанинг иш фаолияти билан таништирган биродарлик раиси Женис Тўғизақбаев иш­лаб чиқариш корхонаси ишга туширилган биринчи босқичда со­­­­­­­­­­­­­­ғиш цехи, сутни қайта ишлаш заводи ва ем-хашак сақланадиган бино қурилиши тугалланганлигини маълум қилди. 

Унинг таъкидлашича, лойи­ҳанинг умумий қиймати 1 млрд. 829 млн. тенгени ташкил этади. Ҳозир бу ерда 500 эчки бўлса, кейинчалик уни 6 минг бошга етказиш мумкин. 

Айни пайтда етиштирилган сутдан қатиқ, қаймоқ, қурт, суз­ма ва йогурт тайёрланмоқда. Эчки сутининг 1 литри 500 тен­гега баҳо­ланмоқда. Эчки сути – кам­қонлик, аллергия, сил, ош­­қо­зон-ичак йўл­лари касал­ликларида, диабет, диатез, та­нанинг ҳимояланиш фао­­­­­­­­­лия­тини ошириш, танадаги оғир ме­­­­­­­­­­­таллар, тузлар ва радио­нук­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лидларни тозалашда ҳамда  кўз­ни равшанлантиришда жуда фойдали. 

Шунингдек, эчки сутида каль­ций, магний, фосфор, мар­­­­­­­­­­га­­­­­­­­­­нец, кумуш, А, В1, С, Д вита­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­мин­лари ҳамда аскорбин кис­­­­лотаси мавжуд. 

***

Вилоят ҳокими Ж. Туймебаев Ўрдабоши туманига сафари чоғида “Байдаулет” иссиқхонасига ҳам борди. Бу ерда бодринг, помидор етиштирилади, 9 киши иш билан таъминланиб, йилига 60 тонна маҳсулот етиштирилмоқда. Лойиҳанинг қиймати 15 млн. тенге. 

Вилоят ҳокими соҳа раҳ­бар­ларига барпо этиш режасининг бажарилишига эътиборни ку­чай­­­­­­­­­­­­­­­­­тиришни, туманда иссиқ­хона хў­­­­­­­­­­жаликлари ишини жадал­­­­­лашти­риш­ни топширди.

"Жанубий Қозоғистон" мухбири, 2018-05-17, 12:40 727
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.