26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Лотин алифбосига кўчиш – давлат тилининг халқаро миқёсга чиқишига йўл очади

Бугунги кунда жамиятда алифбони алмаштириш борасида турли фикрлар айтилмоқда. 

Баъзилар лотин алифбосининг ижобий томонларини кўндаланг қўйса, бошқалари бу ишда шошма-шошарликка йўл қўймайлик деб, пайсалга солди. Бундай фикрларнинг пайдо бўлиши табиий ҳол. Зеро, шу туфайли кўпчилик ана шу мураккаб масалага ўзининг муносабатини – нуқтаи назарини билдиради. Бироқ, аниқ бўлган бир масала бор. Бу – қозоқ тили, бугунми, эртагами барибир мажбурий турда лотин алифбосига кўчади. Элбоши Нурсултан Абишули Назарбаев буни Мактубида аниқ айтди. Яъни – масала ойдинлашди. 

Президентнинг “Қозоғистон-2050” стратегияси. Шаклланган давлатнинг янги сиёсий йўналиши” мавзуидаги Мактубида қозоқ тилининг лотин алифбосига кўчиши ҳақида хулосавий фикр айтилди. Мен олим, фидойи инсон сифатида жамиятдаги ҳар қандай масала юзасидан ўз фикримни билдира оламан. 

Аввало, бугунги компьютер замонида интернет тармоғида устувор бўладиган лотин алифбоси эканлигини тан олишимиз керак. Барчамизнинг электрон почтамиз бор. У кирилл, араб ёки бошқа эмас, лотин имлосида ёзилган. Миниб юрган автомашина номери ҳам лотин ҳарфларида. Гувоҳномамиз ва паспортимизда ҳам лотин алифбоси турибди. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Яъни, лотин алифбоси бизга бегона эмас. Унинг жамиятимизда ўз ўрни бор. Уни мамлакатимиздаги дуч келган саводли одам маълум бир даражада билади. Лотинга кўчганимизда ютадиган томонларимиз қуйидагича: биринчидан, тил тозалиги масаласи. Тилимиздаги ҳозирги ёт товушларни белгилайдиган ҳарфларни қисқартириб, шу орқали қозоқ тилининг табиий соф шаклини сақлаш имкониятига эришамиз. Иккинчидан, қозоқ тилини ўқитган пайтда ортиқча шаклларга тегишли имло қоидаларининг қисқариши аниқ. У мактабдан бошлаб барча ўқув юртларида ўқитиш усулини енгиллатади. Вақт ҳам, маблағ ҳам тежалади. Учинчидан, лотин алифбосига кўчиш – қозоқ тилининг халқаро миқёсга чиқишига йўл очади. Қозоқ тилига компьютер асосида янги технологиялар орқали халқаро ахборот кенглигига кириш учун қулай йўллар очилади. Тўртинчидан, туби бир туркий олам, асосан, лотинни қўлланади. 

Биз улар билан маънавий, илмий, иқтисодий муносабатларни, жипс алоқани кучайтиришимиз керак. Бу ҳам табиий ҳол эканлигини айтгим келади.

Шакир ИБИРАЕВ, ҚР Таълим ва фан вазирлиги Туркий академиясининг президенти:, 2017-05-23, 11:19 905
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.