26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
“Чарм тўп” кубоги тўртинчи марта – бизники!

Қатор йиллардан буён, "Coca cola" компанияси ўқувчилар ўртасида “Чарм тўп” кубогини ўтказиб келмоқда. Жанубий Қозоғистон вилоятининг Сайрам туманидаги 89-сонли “Қайнарбулоқ” мактаби ўқувчилари ушбу турнирда ҳар йили фаол қат­­­­­­­нашмоқдалар. Жорий йилда ҳам мазкур жамоа турнирнинг Астанада ўтган Рес­­­публика кубогида қатнашиш шарафига муяссар бўлди.

8-15 май кунлари ўтган белла­шувлар юртдошларимиз учун омадли келди. Атиров жамоасини 10:0; Жам­­­­­­­­­­­­­бил жамоасини 3:1; Қарағанда жа­­моасини 7:0; Алмати вилояти жа­моасини 3:0 ҳисобида мағлуб қил­ган жанубликлар финалда Астананинг 37-сонли мактаби футболчилари би­лан учрашдилар.

Жисмоний тайёргарликни футбол маҳорати ва ҳар бир ўйинчининг қо­билияти билан омихта қилган “Қай­­­нарбулоқ” мактаби ўқувчилари шид­датига рақиб жамоа бас келол­мади. Кетма-кет ҳужумлардан эсан­кираган мезбонлар хатоларга йўл қўйишди. Дастлабки гол эса аста­­­­­наликлар дарвозасига ўз ўйин­чисига тегиб кирди. Биринчи таймда жанубликлар муваффақиятни мус­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­таҳ­­­камлаб, ҳи­­­собни 2:0­­­­­­га етказ­­дилар.

Иккинчи таймда мезбонлар жа­моа­ни бир неча янги ўйинчилар би­лан кучайтирдилар ва пайдар-пай ҳужумлар уюштиришди. Вилоятимиз вакиллари бир неча марта (уларнинг барчаси ҳам ҳаққоний дейиш жуда қийин) сариқ карточкалар олишди. Шунга қарамай, қарши ҳужумлардан бирини гол билан якунлашди. Ўйин­нинг сўнгги дақиқаларида астана­­­ликлар ҳам бир марта рақиб дар­­­­возасини ишғол этдилар. Якуний ҳисоб вилоятимиз фойдасига: 3:1.

Ўйинни томоша қилиш ва маънавий кўмак кўрсатиш учун ҳамюртимиз, Қозоғистон Парламенти Мажлиси депутати Фахриддин Қоратоев, Жа­­нубий Қозоғистон вилоят маслаҳати депутати Бадриддин Нишонқулов, Астана шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Шерзод Пўлатов ва бошқалар ташриф буюришди. 

Ўйинни кузатиш учун вилояти­миздан ота-оналар, мураббийлар ҳам келишди. Ғалаба барчанинг ру­ҳини кўтариб юборди.

Фикрлар:

Владимир Утробин, 

Қозоғистон футбол федерацияси болалар ва ўсмирлар футболи департаменти етакчиси:

– Ушбу турнир мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга хизмат қилмоқда. Албатта, ҳамма интилади, бироқ биттаси енгади. 

Бинобарин, спорт билан дўстлашишдан ҳеч ким ютқазмайди. “Кока кола” компаниясининг саъй-ҳаракати билан финал ўйинларида барча вилоятлар ва Астана ҳамда Алмати шаҳарларидан жамоалар иштирок этишди. Қатнашчиларга келгуси биринчиликларда омад тилаймиз.

Фахриддин Қоратоев, 

Қозоғистон Парламенти Мажлиси депутати:

– Мамлакатни жаҳонга танитадиган соҳалардан бири – спорт. Футбол миллионлар ўйини. Мамлака­­тимизда унинг нақадар ривожланиб бора­­­­­­­­­­­­­­­­­­ёт­­­­­­ганини “Астана”, бошқа жамоаларимизнинг муваф­­­­­­­фақиятларидан кўриб-билиб юрибмиз. 

Бугунги ўйинлар болалар ва ўсмирлар орасидан муносиб вакиллар етишиб чиқаётганини намойиш этди. Ёшларимиздаги иштиёқни кўриб, келажагимизнинг нақадар ёрқинлигига яна бир карра амин бўлдим.

Бадриддин Нишонқулов,

Жанубий Қозоғистон вилоят маслаҳати депутати, ЖҚВ ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси:

– “Кока-кола” компанияси ташкил этган турнирда жамоамиз тўртинчи марта чемпион бўлмоқда. У аввал­­ги йиллари Қарағанди, Шимкент, ўтган йили Астанада ҳам ғолибликка эришганди. 

Бу йил яна бир марта салоҳиятини намойиш этди. Маҳаллий жамоа устидан ғалаба қозониб, барчамизни қувонтирди.

 Шомурод Шопўлатов, Қорабулоқ қишлоғидан:

– Ўғлим Отабек финалда ўйнаяпти. Жами олтита тўп киритди, пешқадамлар қаторида. Спорт ҳам осон нарса эмас, ушбу ғалаба бутун жамоа ва ҳар бир ўйинчининг мунтазам машқлари натижаси сифатида баҳоланиши зарур. Буни, айниқса, ота-оналар яхши тушунишади. 

Уларни тарбиялаган “НиК” футбол клуби ва унинг президенти Бадриддин Нишонқулов ҳамда тренер­ларидан миннатдорман. Мураббийлар Ойбек ва Саид­­­­му­­­­­род Тошматовлар, Аҳрор Сайдазимов, Шерали Норбў­­­­­­­­­­таевларнинг кўп меҳнати сингди. 

Барчасига раҳмат!

Абдумалик САРМОНОВ, 2018-05-19, 11:35 186
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.