26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Беғубор қалбларда бахт акси

Сайрам туман таълим бў­­­­ли­­мининг иш режасига муво­­­­­­фиқ мактабгача ёш­­­даги бола­ларда қозоқ хал­қининг урф-одатлари ва маданиятига ҳурмат-эҳ­тиром ҳиссини уй­ғо­­­­­тиш, эс­­­­­­­­­­­­­­­тетик тарбияни шакл­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лан­­­­­тириш, қолавер­­­­­са, ис­теъдодли болаларни аниқ­­­лаш мақсадида ту­­манда  “Ай­­­­­­­­­­­гўлек” фестива­­­­­ли уюш­­­­­­тирилди.  

Тадбирни таълим бўлими бош мута­­­­­хассиси Г. Тинибаева қисқача кириш сўзи билан очиб, жами 31та болалар боғ­часидан келган иштирокчиларга тан­­лов­­­да  муваффақият тилади. 

Фестиваль давомида кичкинтойлар қўшиқ куйлаш, рақсга тушиш бўйича ўз қобилиятларини намойиш этишди. Ҳа­камлар ҳайъати қўшиқ айтиш бўйича бир овоздан бош совринга “Сумбулшаш” болалар боғчаси тарбияланувчиси Лайло Абдиманнотовани лойиқ, деб топди. Фахрли биринчи ўринни “Ирисли опа” бо­лалар боғчаси тарбияланувчиси Зийнат Сайдуллаева, “Сказочная поляна”дан Султон Нуриддинов эгаллашди. Иккинчи ва  учинчи ўринларга эса “Разия ана”, “Нур шашу”, “Мадина”, “Еркетайлар”, “Қайнар”, “Шапағат”, “Шаттиқ”,  “Бекнур”,  “Бақдаулет”, “Рахат” болалар боғчаларининг тарбия­ланувчилари муносиб топилди.

Рақс танловида “Маърифат она” бола­­­лар боғчаси тарбияланувчиси Бегзод Аб­дунабиев  бош совринни қўлга киритди. Биринчи ўринга “Бўбек”, “Ҳасан”, “АиЯ” болалар боғчаларидан Ж. Жумабек, А. Қа­дирбек  ва О. Абдураҳматовалар муяссар бўлдилар. Фахрли иккинчи ўрин “Ирисли опа”дан Сирожиддин Абдумажидов, “Дил Сояр”дан Иброҳим Анортоев, “Али”дан Роҳила Зокиржонова, “Жас бўбек”дан Би­­­биойша Авазхонова, “Ширин”дан Мус­лима Гултўраеваларга насиб қилди. Учин­чи ўрин­ни қўлга киритган етти нафар тар­­­­­­бия­­­­­­­ланувчи сафида эса “Байшешек” дан Гули­­раъно Маҳмудова, “Чарос”дан Мар­жона Собиржонова, “Мадина-3”дан Аф­­­руза Неъматжонова, “Рўзақул ота” дан  Рўзи­­­ой Сайдаҳматова, “Науриз Бану”дан Соли­ҳабону Бахтиёровалар бор.

Олий ўрин соҳибаси Лайло Абдиман­нотова “Айгўлек” вилоят фестивалига  йўл­ланма олди.

 

 Суратларда: фестивалдан лавҳалар.  

И. КАРИМОВ, 2018-05-19, 11:40 197
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.