26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Уюшган жиноятчиликка чек қўйилади

ҚР Давлат хизмати иш­ла­­ри ҳамда уюшган жино­­­­­­­­­­­ят­­­­­­­­­­­­­­­­чи­­­­­ликка қарши ҳара­­­­кат­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лар агентлигининг ви­­­лоят департаменти, Уюш­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ган жи­­­­­­­­­­­­­­­ноятчиликка қар­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ши ҳара­­­­­­­катлар мил­лий бюросининг ЖҚВ департаменти, “ҚР Пре­зиденти қошидаги дав­лат бошқарув акаде­­мия­­­­­­­­­­­­­­­­­­си” республика давлат ха­­­­­­­­­­­­­­­зи­­­­­начилик корхона­­­си­­­нинг  минтақавий филиа­­­­­­­­­­­­ли минтақавий ком­­­­­­муни­­кациялар хизматида жорий йилнинг 1-чорагида бажа­рилган ишлар юзасидан брифинг берди. 

Унда ҚР Дав­лат хизмати ишлари ҳамда уюшган жино­ятчиликка қарши ҳаракатлар агентлиги ЖҚВ де­парта­мен­тининг раҳбари А. Кўмекба­­ев маълумот берди.

– Агентлик раиси тасдиқ­лаган 2018 йилга мўл­­­­жал­лан­ган жамиятда уюшган жиноятчиликка қарши мада­ни­­ятни шакллантиришнинг маж­муа­вий режасига мувофиқ “Тўғ­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ри йўл – честный путь” уюш­­­­­­­­­­­­­­­­­ган жиноятчиликка қарши ма­­­­­­­­­­­­­­­­­­рафони минтақамизда илк бор ўтказилмоқда. Марафон давомида вилоятнинг 15 ту­ман ва шаҳар ҳокимлари девон­­лари ва маҳаллий ижроия органларининг қўллови, мақ­садли гуруҳларнинг ташаббуси билан турли шаклдаги чора-тадбирлар ўтади. Ҳозирги кун­­­­­­гача марафонни Чордара,  Мақ­­таарал туманлари ўтказиб, эстафетани Сариоғоч тумани олди, – деди.

Шунингдек, фуқаролар билан тиғиз иш юритиб, яқин алоқа ўрнатиш мақсадида “Ижтимоий назорат харитаси” тайёрланди. 

Ушбу лойиҳа доирасида, маълум ижтимоий тармоқлар (Fa­­­­­­­­­­­ce­­­­­­­­­­­book,  VK, Instagram ҳамда Whats up, Telegram (8-775-869-21-21) ва колл-марказ (8(7252 ) 51-51-51) орқали ҳаммаси бўлиб 27та хат келиб тушган.

Брифингда вилоятдаги Одоб бўйича кенгашнинг иши, давлат томонидан кўрсатиладиган хиз­­­­­­­­­­­матларнинг аҳволи ҳам эъти­бордан четда қолмади. 

Янги тизим орқали алмаш­тириш тартиби билан тайинлаш 2000 йилларга нисбатан  58 марта камайган.

Меритократия қоидаси до­­и­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­расида ўтказилган тан­­­­лов­­­лар натижасида 165 дав­­­­­­­­­­­­­­лат хизматчиси қуйи лаво­­­­­­­зим­­­лар­­­­­­­­­дан юқори лавозимларга тайин­ланган.

2018 йилнинг 1-чорагида тест топширган 2991 номзоддан 1262 нафари (42,1 фоиз) тест­дан ўтган. 

Уюшган жиноятчиликка қар­ши ҳаракатлар миллий бюроси Жанубий Қозоғистон вилояти департаменти раҳбарининг ўринбосари А. Тастемиров идо­­­­­­­­­­­­рада бажарилган ишларга тўх­­­­талди. 

Шунингдек, “ҚР Президенти қошидаги давлат бошқарув академияси” республика дав­лат хазиначилик корхонаси ЖҚВ филиалининг директори З. Қабилбекованинг айтишича, 1 йилнинг биринчи чорагида маҳаллий ҳамда ҳудудий ор­ган­­­­­­­­­лардан 343 дав­лат ходими ўқувдан ўтган, шу­­­­нингдек, 9та семинарда малака ошириш­дан 239 хизматчи, 4та курсда 104 киши қайта тай­ёр­лаш­дан ўтган. 

Айтиш жоиз­ки, филиал фаолиятида уюш­ган жиноят­чиликнинг ол­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­дини олишга, унга қарши мада­­­­­­ни­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ятни шакллан­тиришга катта аҳамият бери­лади. 

Ҳисобот даврида ушбу мав­зу­­­­­­­­ларда 230 нафар давлат хизматчиси  ўқувдан ўтган.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-05-19, 11:47 184
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.