26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бурсада Туркистон кўргазмаси очилди

Туркия Республикасининг Бурса шаҳрида “Ҳаз­рат Султон” давлат тарихий-маданий қўриқ­­­­­­­­­хона-музейининг “Яссавий мероси ҳам­­да Туркистон” кўргазмаси иш бошлади.

Тадбирда Бурса шаҳрининг губернатори Мустафо Дундар, ша­­­­­­­­­­­­­­­­ҳар раҳбарияти ва ходимлари, зиё­­лилар ҳамда тарихчи олимлар, журналистлар иштирок этдилар. Кўргазма тасмасини Мустафо Дундар ва “Ҳазрат Султон” давлат тарихий-маданий қўриқхона-му­­­зейининг директори Нурбўлат Ах­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­метжанов тан­танали равишда қир­қиб, йиғилиш иштирокчиларини тарихий кун билан табрикладилар. 

Туркиялик қардошлар олисда юр­са ҳам руҳига таъзим этиб, қаб­­­­­­­­­­­­­­рига бош эгиб, Туркистоннинг муқад­­­дас тупроғидан борган ҳар бир қимматли буюмга зўр ихлос, ўз­­­­­­­­­­­гача илтифот билан назар солиб, қувонч­ларини етказдилар. 

Кўргазмага Хожа Аҳмад Яссавий ҳамда Қул Азим­нинг ҳикматлари, тахминан 1845 йиллари ёзил­ган, 326 саҳифадан иборат Хожа Аҳ­­мад Ясса­вий “Де­­­­­вони Ҳикмат” китобининг асл нусхаси, Сулай­­мон Бо­­­­­­қирғонийнинг “Девон”и қўл­ёзмаси, Ясса­­­­­­­­вий ҳик­­­­­­­­­­матларига ўхшаш форс тилида ёзилган Ав­лиё Бедилнинг “Девони Бедил” ҳик­­­­­­­­­­­­­­матлари, тах­­­­­минан ХVIII аср охи­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­рида туркий тилда ёзилган “Де­вони Ҳикмат”дан кейинги Яссавийга те­гишли қимматли китоб – “Бўстон ул Муҳиббин” қўлёзмаси ва кўп­ла­­­­­­­­ган қимматбаҳо ёдгорликлар ет­­казилган эди. 

Шунингдек, Хожа Аҳмад Ясса­вий ҳамда Туркистон ҳақидаги суратлар билан бир қаторда Жа­нубий Қозоғистон вилоятининг та­­­­рихий, муқад­дас қадамжоларини ифодалайдиган 100дан зиёд асар­­­лар қўйилган. 

 

ТУРКСОЙ Халқаро ташки­­­­­­ло­­­­­тининг ташаббуси билан “Кас­­­­­­­­­­­­­тамону – Туркий оламнинг ма­­­­­даний пойтахти” йили ҳамда “Ҳаз­­­­­­­­­рат Султон” давлат тарихий-ма­­­­­даний қўриқхона-музейига 40 йил тўлиши муносабати билан ташкил этилган кўргаз­манинг мақсади – Элбоши Нурсултан Абишули На­зар­баевнинг “Келажакка йўл­­­ланма: маънавий янгиланиш” мақоласидаги: “Жаҳондаги замо­­­­­навий қозоғистонча маданият” лойиҳасини амалга ошириш, тур­­­­­­­­­­­кийзабон мамлакатлар бош эгган Хожа Аҳмад Яссавий ме­роси ва тарихини ёритувчи қим­матбаҳо экспонатларни бир ой мобайнида олис жойлардаги фуқа­роларга тарғиб қилиш, муқад­дас қадамжоларни насиҳат қилиш, хорижликларга мамлакатимизни ва маданиятимизни танитишдан иборат.

Бунгача Туркия Респуб­лика­сининг Кастамону, Анқара шаҳар­ларида очилган кўргазмани минг­лаб одамлар томоша қилиб, хоси­ятли ўлканинг қиёфаси ва экс­­­­­­­­по­­­­­­­­­натларига қизиқиш билдирган бўл­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­са, Бурса шаҳридаги  осори ати­­­­қа­­­­­­­­­лар ҳам буюк шахслар тарихидан ҳикоя қилади.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-05-19, 11:50 901
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.