26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Рўза Олимпиадага боради

Шимкентлик келажаги порлоқ ёш спортчи, бадиий гимнастика бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси, 15 ёшли Рўза Авазбек қизи Обитова шу йилнинг май ойида Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида ўтган Осиё чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси сафида гуруҳ ўйинларида 1-ўринни эгаллаб, 6-18 октябрь кунлари Аргентинада ўтадиган Ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. 

Лола Одилбекова мураббийлигида А. Юсупова гимнастика мактабида тарбияланаётган Рўза бундай улкан марани забт этган иккинчи ўзбек қизидир. Шимкентлик (“Чапаев”дан) таниқли тадбиркор Рўзимат Алибековнинг қизи Анна Алябьева бадиий гимнастика бўйича Қозоғистон терма жамоасининг капитани сифатида қатор ютуқларни қўлга киритгани ҳали ёдимизда. У 2010 йили Гуанчжоуда ўтган Осиё ўйинларида иккита олтин медални қўлга киритган, 2012 йили Лондон олимпиадасида иштирок этган ягона спортчи сифатида юртимиз спорт тарихида абадий муҳрланиб қолди. Унинг издоши Рўза ҳам шахдам қадамлари билан юқори чўққиларни эгалламоқда. Чунончи, у 2017 йили Астана шаҳрида ўтган Осиё чемпионатида фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, бадиий гимнастикадан халқаро тоифадаги спорт устаси талабларини бажарган эди. Р. Обитова ҚР миллий терма жамоаси аъзоси, ҚР спартакиадасининг 3 марта ғолибаси, “Мисс Измир” (Туркия), “Мисс Лазурная Ницца” (Франция), «Мисс Белые Ночи» (Санкт-Петербург) унвонлари соҳибаси, 2018 йили январь ойида Тошкентда ўтган анъанавий «Happy Caravan» халқаро турнирида 2-ўринга ноил бўлган келажаги порлоқ спортчи қизимиздир.

Биз унинг Аргентинада ҳам она Ватанимиз байроғини ҳилпиратишига ишонамиз. Шундай фарзандни тарбиялаётган отаси Авазбек Қудратулла ўғли ва онаси Дилором Эрмат қизига раҳмат айтамиз.

С. ТУРСУНМАТОВ, 2018-05-19, 11:54 182
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.