26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Қарноқ – ўрта асрдаги илм ва маърифат маркази

Кентов шаҳри ҳокими Абдибақит Мақулбаев Қарноқ қишлоқ округи ҳокими Талъат Матму­­­­­­саевнинг йил бошидаги ҳисоботи чоғида 2000 ёшли қишлоққа бағиш­ланган йирик ил­мий-амалий анжуман ўтказишга ҳозирлик кўраётганини айтган эди. 

12 май куни шаҳардаги Ш. Қалдаяқов номидаги Маданият саройида Қозоғистон, Ўзбе­кистон давлатлари, А. Ясса­­­вий номидаги ХҚТУ етак­­­чи олимлари иштирокида «Қар­ноқ – ўрта асрдаги илм ва маъри­­фат маркази» мавзуида ил­­­­­мий анжуман ўз ишини бошлади. 

Астана, Тошкент, Тараз, Шим­­кент, Туркистон, Кентов ша­­­­­­­­­­­­­­ҳар­­лари зиёлилари иш­­­­ти­­­­­­­­­рок этган тадбирни шаҳар ҳо­­­­­­­­­­кими А. Мақулбаев очиб, ан­­­­­­­­­­­­­­­­­жуманнинг аҳамияти, Эл­бо­­­­­ши Н. Назарбаевнинг «Ке­­ла­­жакка йўлланма: маънавий янгиланиш» мақоласи доира­­си­да таълими мўл тарихни ўр­­­­­­­­­­­­­­ганиш, ёш авлодни ватан­пар­­­­­­­­­­­­­­варлик руҳида тарбиялаш ва­­зифаларига тўхталганини таъкид­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лади. 

Меҳмонларга Талъат Мат­мусаев, Собиржон Юсупов, Ҳу­сан Садиров, Абдуманноп Зиё­ев, Шавкатжон Абдувоҳидов, Ғайбулла Сайдуллаев, Сай­ёра Маматраимова, Озода Ҳай­да­рова, Эрмат Тошпўлатов саъй-ҳаракатлари билан қозоқ ва ўзбек тилларида тайёр­лан­ган «Қарноқ – ўрта асрдаги илм ва маърифат маркази» китоби, мазкур анжуманга ба­ғишланган «Кентау шұғыла­сы» газетасининг махсус сони, видеолавҳа туширилган диск, ён дафтар ва қўшимча ман­ба – маълумотлар тўплами тақ­дим этилди. 

Модератор си­­­­фатида ҚР Ёзувчилар уюш­маси бош­қа­руви аъзоси, фи­­­­лология фан­лари доктори Қулбек Ер­гў­­­­­­бек, маърузачи си­фа­тида Ас­­­танадаги Л. Н. Гу­ми­­­лев но­мидаги Евроосиё миллий уни­верситети профес­сори Жам­бил Артиқбаев, Тош­кентдан олимлар Баҳодир Фозилов, Абдуманноп Зиёев, ХҚТУ ректори ўринбосари Тал­жан Райимбердиев, Зикриё Жан­дарбеков, ҚР ўзбеклари «Дўст­лик» ҳамжамияти раиси Ик­­­ромжон Ҳошимжонов раҳ­барлигидаги делегация, Тур­кистондан оқсоқоллар кенга­ши, ўзбек этномаданият бир­лашмаси, фахрийлар кен­га­ши, Кентов ва Қарноқдаги мак­­­таб­лар, болалар боғчалари ди­­­­­­­­­­­­ректорлари, санъат­­­­­­­кор­­­­­­лар, фах­рийлардан ибо­­­­­­­­­­рат зиё­­­­ли­­­­­­­­­­ларнинг ташрифи уш­бу ан­­­жу­­­­маннинг аҳамиятидан дало­­­­­­­­­­­­­­­­латдир. 

Тадбирга тайёргарлик йил бўйи давом этди. «Жа­нубий Қозоғистон» газетаси саҳи­­­­фа­ларида ушбу мавзуга бағиш­ланган ўнлаб йирик мақолалар чоп этилди. Бу саховатли за­мин­­­­даги мадрасалар, улар­да таълим-тарбия олган маш­ҳур олимлар, ёзувчилар, зиё­­лилар ҳақида ҳам қатор мақолалар бо­сил­ди. Хусусан, муаллиф Аб­­­­­думанноп Зиёевнинг – Сулай­­­­мон Боқирғоний ҳақидаги бир неча саҳифалик қизиқарли ил­мий маълумотлари, Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилаётган олим Акром Ҳабибул­­­­лаевнинг Қарноқ тарихи ҳақи­даги йирик мақоласи, тур­кис­тонлик оқсоқоллар кенгаши аъзо­­­­­­­­­ларининг Қарноққа махсус сафари, минг йиллик тут да­рахти зиёрати, шу тарихий қа­­­­дамжони ободонлаштириш йў­лида ҳимматини аямаган фи­­­­дойи ҳомийлар ҳақида кўплаб мақолалар чоп этилди. 

1399 йили соҳибқирон Амир Темур фармони билан етти металл қоришмасидан иборат, вазни 2 тонна, ҳажми 3 минг литр бўлган улкан дошқозон ҳам Қарноқда уста Табризий раҳбарлигида қуйилиб, Ҳаз­­­рат Яссавий мақбарасига туҳ­­­­­фа қилинган. 1935 йили у Ленин­­граддаги Эрмитаж музейига олиб кетилади ва 54 йиллик дарбадарликдан сўнг фидойи инсонларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли 1989 йил сентябрь ойи­да ўзининг тарихий жойига – Туркистондаги Ҳазрат Ясса­­­вий мақбарасидаги улкан гумбаз остидаги хонага қайта­рилади. 

Конференция яку­­­­­­­­­­­­­­­нида 10 банддан иборат қарор қабул­­­ланди. Қуйида ушбу қарорларни эътиборингизга ҳавола қиламиз: 

1. Элбоши Н. Назарбаевнинг «Келажакка йўлланма: маъна­вий янгиланиш» дастурий мақо­ла­сида белгиланган ғоя­ларни амалга ошириш . 

2. “Маънавий янгиланиш» лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида илмий ишларни юритиш учун маҳаллий бюджет ҳисобидан маблағ ажратиш.

3. Олимларнинг илмий са­лоҳиятидан фойдаланиб, қиш­лоқ тарихини ёзиш, архео­логик қазилма ишларини юри­тиш, шунингдек, аҳолининг анъанавий маданиятига алоқа­дор фольклор шажа­раларини муштарак қамраш эътиборга олинсин. 

4. Қарноқ қишлоғининг та­рихини теран тадқиқ этиш мақ­садида олий ўқув юртлари базасида ёзги мавсумда дои­­мий равишда тарихий экспе­дициялар ташкил этиш. 

5. Анжуманга тавсия этилган маърузаларни инобатга олиш ҳамда конференция ишти­­рок­чиларининг так­лифларини ўр­га­­­­­­­­ниб таҳлил қилиш орқали ишни давом эттириш .

6. Илмий анжуманнинг «Қар­­­­­­­­­­­ноқ – ўрта асрдаги илм ва маъри­­­фат маркази» мавзуи­­да­­­­­­­­ги тад­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­қиқотларини давом эт­­­­­­ти­­­­­­риш мақ­­­­­­­­­­­­­­­­садида Қозоғистон ва Ўз­­­­­­­­­бе­­­­­кистондаги архивлар би­­­­­­­лан кутубхоналарда тадқиқот иш­­­­ларини олиб бориш. 

7. Қарноқ қишлоғига алоқадор тарихий маълумотларни жам­лаб, махсус китоб чоп этиш.

8. «Қарноқ – ўрта асрдаги илм ва маърифат маркази» ма­­­қомини далиллайдиган мах­сус ёдгорлик бунёд этиш . 

9. Тадқиқот ишларини давом эттириш . 

10. Туристик кластерни ри­вожлантириш мақсадида зарур тадбирларни ташкил этиш. 

Анжуман иштирокчилари як­­­­­­­­­­­­­диллик билан ушбу тари­­­­­­­­хий ҳужжатни қабуллашди. Дои­мий муштарийларимиз, Талъат Мат­­мусаев, Тўлқин Саид­му­­родов, Каримжон Ғайбишев, Тўлқин Бобохонов, Ҳусан Са­диров, Дилдор Ҳабибова, Файзулла Мирзаҳмедовларнинг таклиф-тавсияларини ифода этган ушбу ҳужжат келгуси амалий ҳаракат учун йўл­­­­­­­­­­­­ланмадир. Ан­­­­­­­­­­­­­жуманнинг моде­­­­­ратори, про­­­­фессор Қулбек Ергў­бек ўз хулосасида шундай деди: 

– Қарноқнинг тарихий, ма­­­­даний, маърифий маскан экан­­­­­­­­­­лиги нафақат қозоқ ва ўз­­­­­­­­­­­­бек халқлари, балки барча тур­­кий­­лар учун умумий ифти­­хордир. Шу сабабли, келажак авлод учун зарур ишни қўллаб – бош-қош бўлган Кентов шаҳ­­­ри ҳокими А. Мақулбаевга, барча фидойи ин­сонларга мин­­­натдорчилик бил­­­­­­­­­­­­ди­раман. 

Кентовдаги анжуман халқаро мақомда, юқори савияда, теран мазмунда, олий даражада ўтди. 

Қар­ноқдаги Имом Боҳилий қа­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­дамжосига борадиган йўл қиш­­­­­­­­­­­­­­лоқ ҳокимлиги саъй-ҳара­кат­­­­­­­­­­­­­­­­лари билан асфальт­­­­­ланди. Тўл­­­қин Бобохонов бошчилигида минг йиллик тут қадамжосига борадиган йўлак таъмирланиб, ободонлаштирилиб, зиёрат­чилар, сайёҳлар ташрифига арзигулик масканга айлан­­­­­­­­­тирилди. 

Тўлқин Саид­­­муродовнинг тарихий дошқозон қуйилган жойга ёдгорлик ўрнатиш такли­фини ҳам шаҳар ҳокими қўл­лади. Келажакда Туркистонга келаётган зиёратчиларнинг Қар­­­ноққа ҳам ташрифини ташкил этиш устида иш олиб бо­­­­рил­­­­моқда. Ўтган йили Туркис­тонга бир миллиондан зиёд зиёратчи келган.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-05-19, 12:01 179
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.