26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Транспорт тиқилинчи бартараф этилади

Вилоятимизда ўтган йили рўйхатга олинган автотранспорт воситалари сони 500 мингдан ошади. Шу сабабли, йўл-кўча тармоқлари ва транспорт оқимларини бошқариш масаласини ҳал қилиш мақсадида вилоят миқёсида, шу жумладан, Шимкент шаҳридаги интеллектуал транспорт тизими жорий этила бошлади.

Мазкур лойиҳа бир неча босқич­да амалга оширилади. Янги тизим бўйича “ақлли” светофорлар ўрна­тиш йўлга қўйилмоқда. Бугунги кун­да бундай светофор шаҳарнинг Адир­­­­­­беков ва Жибек жўли кўчалари чор­­­­­­­­­­­­­­раҳасида ўрнатилган. Жорий йили 12та светофор ўрнатиш режа­ланган бўлса, ундан иккитаси “ақл­­­­­­­­­ли” светофордир. Шаҳар кўча чорраҳаларининг ўтказиш қо­­би­­­­­­лиятини жами 269 светофор мажмуаси таъминлайди.

Интеллектуал транспорт тизи­­­­­­мининг яна бир босқичи – фото ва видео тизими. Бу масала бўйича Шимкент шаҳрида 992 фото-ви­део ускуна ўрнатилган. Шундан 479та камера йўл қоидаларини буз­ган транспорт воситаларини аниқ­­­­ласа, 513таси умумий кузатишга мўл­­­­­­жалланган. Барча видеоназорат ка­­­­­мералари шаҳар ички ишлар бош­­­­­қармасидаги Жадал бошқарув марказлари орқали бошқарилади.

Бундан ташқари, янги тизим йў­лов­чилар ташиш ва  электрон чип­таларни ўз ичига олади. Масалан, Шимкент шаҳар жамоат транспорти тармоғи 78та йўналишдан иборат. Барча автобуслар тизими билан жамоат тўлиқ жиҳозланган. Шаҳар жамоат транспортига электрон чип­­­­­­­­­­­­­­талар тизимини жорий этиш учун жорий йилнинг февраль ойи­­­­да “SMART- ЖКХ” МЧБ билан ме­морандум имзоланган.

Таъкидлаш жоизки, Интеллектуал транспорт тармоқларининг асо­­сий компонентларини ягона рес­публика тизимига жорий этиш ва ривожлантириш бўйича ишлар ҳокимлик томонидан тасдиқланган. “Йўл харитаси”га биноан, вилоя­тимизда босқичма-босқич амалга оширилади.

М. АБДУРАИМОВА, 2018-05-19, 12:04 200
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.