26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоят ҳокимининг режаси бажарилмоқда

Ўтган ҳафтада Яссавий мақбараси қошидаги муҳташам тарихий-маданий-этнография музейида шаҳар ҳокими ўринбосари Ғ. Рисбеков бошчилигида расмий мезбонлар Ўзбекистон пойтахти – Тошкент шаҳридан республика қозоқ байналмилал маданият маркази раиси ўринбосари Ҳамза Холмуродов раҳбарлигида ташриф буюрган 50 нафар зиёратчини кутиб олишди.

Аслида, қўшни Ўзбекистон делегацияси ташрифи май ойи бошида Туркистондан бошланган «Дўстлик  карвони» сафарининг давомидир. Шу жумладан, шу ерда ташкил этилган самимий давра суҳбатида меҳмонлар ва мезбонлар Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Д. Маннотов, оқин З. Еркебалаевлар қозоқ ва ўзбек халқларининг азалий дўстлиги, истиқболи ҳақида дил сўзларини баён этиб, совға ва китобларни меҳмонларга тақдим этишди. Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ғ. Рисбеков делегация раҳбари Ҳ. Холмуродовга тўн кийдириб уяли телефонида ёзилган ўзбекча дилрабо қўшиқни ҳар куни ихлос билан тинглашини айтиб, уни барчага эшиттирганида даврадаги файз янада ортиб, қарсаклар янгради. 

Ўзбекистондан келган делегацияни шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси қошидаги тадбиркорлар кенгаши раиси Р. Камолов ҳазрати Уккоша ота зиёратгоҳига бошлаб бориб, сафарда ҳамроҳлик қилди. Ўзбекистон делегацияси раҳбари Ҳ. Холмуродов мезбонларни яқинда ўтадиган йирик анжуманга – Тошкентга таклиф қилди. Халқимизда меҳр кўзда, деган нақл бор. Дўстлик меҳри ортаверсин, орамизда... 

 

 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2017-05-23, 11:20 877
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.