26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Маданият ходимлари шарафланди

Тулкибош туманидаги “Ақ шатыр” дам олиш марказида Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Жансейит Туймебаев Маданият ва санъат ходимлари куни арафасида уюштирилган тадбирда санъат соҳаси вакилларини касбий байрами билан қутлаб, вилоятнинг маънавий ривожланиши ва маданий равнақига муносиб ҳисса қўшиб келаётган фуқароларга миннатдорчилик билдирди.

“Маданий хизмат – шарафли вазифа” мавзуида ўтган шодиё­нада вилоят маданиятининг ривож­­­­­ланишига муносиб улуш қўшиб келаётган 49 нафар санъаткор “Вилоятга кўрсатган хизмати учун” медали, вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва ташаккурномалари, махсус соврини, вилоят маслаҳати, “Нұр Отан” партиясининг ташаккур­­­номалари билан тақдирланди.

Тадбирда ёзувчи, Қозоғистонда хизмат кўрсатган арбоб Мархабат Байғут, Қозоғистонда хизмат кўр­­­­­­­­сатган артист, Жумат Шанин номи­­­даги академик қозоқ драма театри артисти Сапарбай Ўте­­­­­­­мисули ҳам­­да археолог, А. Мар­ғулан номи­­­­­даги археология институти дирек­­то­­­­­­­­­­­­ри Бауржан Байтанаев, “Сақ” ки­­­­­­ностудияси директори Нуриддин Паттеев, республика, халқаро оқинлар айтишувининг бир неча бор ғо­либи, “100 янги ном” рўйхатига кирган Бекарис Шўйбеков ва бош­қалар Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласининг минтақада ижроси хусусида фикрлар бил­дириб, маданият соҳасини ри­­­­вож­­­лантириш борасидаги таклиф­­­ларини айтишди.

Бугунги кунда вилоятнинг мада­­ният соҳасида 5 мингдан зиёд хо­дим самарали фаолият юритиб келмоқда. Аҳолига 736 маданият ва санъат муассасаси хизмат кўр­са­тади. Ана шу ташкилотлар ишти­рокида ўтган йили 31 мингдан зиёд тадбирларлар уюштирилган.

Вилоят ҳокими матбуот хизмати. С. МИРЗАЛИЕВ тасвири, 2018-05-19, 12:11
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.