26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Глобал тақдидлар ва имкониятлар олами

Нурсултан Назарбаев XI Астана иқтисодий форумига келган хорижлик етакчи экспертлар билан учрашди

Давра суҳбати тарзида ўтган учрашувда иқтисодий тараққиёт ҳамда савдо муносабатларининг дунёвий таомиллари, “яшил” иқтисодиётга кўчиш, муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш, Қозоғистоннинг транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантириш ҳамда иқтисодиётни рақамлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Жаҳон етакчи таҳлилчиларининг маърузалари тинглангач, Қозоғистон Президенти тадбир иштирокчиларига Астана иқтисодий форумидаги иштироки ҳамда давра суҳбатида айтилган ғоялар учун миннатдорчилик билдирди.

– Европада Давос форуми, бизда Астана иқтисодий форуми, Тинч океан соҳилида Боао Осиё форуми бор. Бу форумлар ягона мақсадни – вужудга келган вазиятлардан чиқиш йўлини излашни кўзлайди. Биз жаҳон форумларининг барчаси билан ҳамкорликда  давлатлар ва халқларнинг эзгулиги учун меҳнат қилгимиз келади. Бу – тараққиёт, илгарилаш ҳамда тушуниш имконияти, – деди Давлат раҳбари.

Нурсултан Назарбаев форумда иштирок этган экспертларнинг барчаси Астана иқтисодий форумининг нуфузини мустаҳкамлашга ҳамда ривожлантиришга ҳисса қўшганини таъкидлади.

Шунингдек, Давлат раҳбари барча қозоғистонликларнинг турмуш фаровонлигини оширишга йўналтирилган тадбирлар туфайли  жамиятимизда барқарорлик ва тотувликка эришилганини қайд этди.

– Мустақиллик йилларида иқтисодиётимиз 25 бараварга ўсди. Жон бошига чаққанда ички ялпи маҳсулот 12 минг АҚШ долларига етди. Энди Миллий жамғармада тўпланган маблағ туфайли инфратузилмавий ҳамда индустриявий тараққиёт, шунингдек, таълим ва соғликни сақлаш соҳаларига мўлжалланган дастурларни амалга ошириб келмоқдамиз. Элимизда умр ёши 7 йилга узайди. Бизнинг ёш авлод билимли шу боисдан юксак мақсад билан келажакка интиламиз, – деди Қозоғистон Президенти.

Тадбир якунида Қозоғистон Президенти Астана иқтисодий форуми иштирокчиларига яна бир бор илтифот кўрсатиб, уларнинг таклифлари ва ғоялари элимизни янада ривожлантиришда муҳимлигини таъкидлади.

Akorda.kz, 2018-05-19, 12:23 719
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.