26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Болажон

Эшит сўзим, болажон,

Сен ҳаммадан билимдон.

Сўзимга қулоқ солсанг,

Олам бўлар гулистон.

 

Сен менинг ойим, куним,

Чарақлаган юлдузим,

Шохдан-шохга сакраган

Шўх сайроқи булбулим.

 

Ота-онанг даврида

Юрибсан ғам билмайин.

Ғанимат экан улар,

Жойига қўй ҳурматин.

 

Бутун олам сирларин

Ўргатади муаллим.

Ҳар сўзи мисли олтин – 

Оғритма улар кўнглин.

 

Катталарни қил ҳурмат,

Кичикларни-чи – иззат.

Яхшилик қил, чин дилдан,

Жавоб қайтар савобдан.

Саломни канда қилма,

Мулойим кулиб сўзла,

Олиҳимматлик билан

Раҳмат олишдан толма.

 

“Нодон” билан айтишма,

Асабларингни бузма,

Хотиржамликни сақла,

Соғлик керак ўзинга.

 

Бошинга ташвиш тушса,

Кўп ўйланиб, сиқилма,

Дарров айтгин дўстингга 

Дармон бўлсин дардингга.

 

Яшашчун кураш керак.

Яхшилик тилаш керак,

Буюк мақсадлар сари

Фақат интилиш керак.

* * *

Йўлдан ўтарда шошма

Шайтонга шерик бўлма,

Қарагин қайта-қайта,

Сергак бўл ҳар қадамда.

 

Турли бадхулқ кишиларга,

Эргашиб кетаверма. 

Улар иши бузғунчилик, 

Тўғри йўлдан адашма.

Чорласалар бошқа динга 

Шартта айт ёмонларга:

“Исломдир диним менинг –

Сотилмас дунём менинг”

 

Ишларингни, жон болам,

“Бисмиллоҳ”, деб бошлагин.

Сеҳри бордир бу сўзнинг - 

Ривож берур ишинга.

 

Вақтни зое кетказма,

Фойдали ишга сарфла.

Ҳамсуҳбат бўл, китобга,

Битмас бойлик ўшанда.

 

Меҳнат қилгин эринмай,

Тўяр қорнинг тиланмай.

Меҳнатдан келса бойлик, 

Турмуш бўлар чиройлик.

 

Майли сен ким бўлсанг ҳам, 

Ҳаллолликка ўргангин.

“Борига барака” деб,

Шукур қилиб яшагин.

 * * *

Мактаб иккинчи уйимиз,

Тоза сақла, ивирситма.

Бекорга кўп югуриб,

Чангин кўкка кўтарма.

Китобга чизма, йиртма,

Парталарни синдирма.

Давлат мулки – ўз мулкинг 

Кўз қорачиғидек асра.

 * * *

Қушларга озор берма,

Лолаларни ҳеч узма,

Табиат бизга Она –

Аъзият чекмасина.

 

Ой сулув, ҳам кун сулув,

Шарқираган сой сулув,

Ҳур Ватан қучоғида .

Бахтли болалик сулув.

 

Ўсиб, униб, улғайиб,

Бургутдай парвоз қилгин.

Ватанимиз равнақига 

Ўз ҳиссангни қўшгин.

 

Тиришқоғим, бунёдкорим,

Ғайратингдан ўргилай.

Келажак сенинг қўлингда

Қурувчимдан ўргилай.

Муҳаббат ЙЎЛДОШЕВА, «Иқон» мактабининг рус тили ва адабиёти ўқитувчиси, 2018-05-22, 10:42 1014
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.