26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Шогирд деб урган юраги

Сен ҳамон ўшасан, навқирон, мағрур,

Сени кўриб қалбларни ёритади бир нур.

Ҳаётимда топган ҳалол ризқимни,

Сендан териб олгандим мисоли бир дур.

Бу йил ўзининг 100 йиллигини нишонлайдиган Туркистондаги кўҳна зиё маскани – Ҳамза номли мактабда ўтган асрнинг 50- йилларида иш фаолиятини бошлаган, ҳозирги вақтда 90 ёшга тўлган нафақадаги биология ва меҳнат фани ўқитувчиси, мактаб хотин-қизлар қўмитаси раиси, “Қаҳрамон она”, меҳнат ва фронторти фахрийси Гулсун Ибрагимова ва Ибрагимовлар сулоласи ҳақида ҳикоя қилмоқчиман.

Гулсун опа 1928 йилнинг 1 январида Туркистон шаҳрида туғилган. Унинг ўсмирлик йиллари уруш даврига тўғри келди. Ҳамза (собиқ Калинин) номли мактабда ўқиди. 

– “Ҳамма нарса фронт учун, ҳамма нарса Ғалаба учун” шиори остида ўқишдан ташқари вақтларда далага чиқиб, донли экинлар экиш, ўриш, чигит экиш, ғўза чопиғи, пахта теримида ёрдамимизни аямасдик, бетиним ишлар эдик, – дейди Гулсун опа биз билан суҳбатда.

Шу ўринда Гулсун опанинг оиласи ҳақида икки оғиз айтиб ўтмасак бўлмайди. 

Мақоламиз қаҳрамони 1948 йили шаҳардаги Калинин номли ўрта мактабни битиргач, кутубхонага ишга киради. Тошкент Давлат педагогика институтининг биология факультетини 1956 йилда битиради. Ўз соҳасида ишлаб юриб, Улуғ Ватан уруши иштирокчиси, кўп йиллар маориф соҳасида ишлаган иқонлик фидойи инсон Тожимуҳаммад ака билан турмуш қуради. Тожимуҳаммад ака уруш йилларида Ленинграднинг 900 кунлик қамалида душман билан бўлган ҳаёт-мамот жангларида қатнашган. Урушдан кейин шаҳардаги Калинин номли мактабда тарих ўқитувчиси, 1954 йилдан 1984 йилгача туман халқ таълими бўлимида услубият кабинети мудири, бош мутахассис, туман ўқитувчилар касаба уюшма қўмитаси раиси лавозимларида сидқидилдан меҳнат қилган.

Гулсун опа ва Тожимуҳаммад ака беш ўғил, уч қизни тарбиялаб-вояга етказишди. Фарзандларининг барчаси ота-оналари касбларини эгаллаб, олижаноб инсонлар бўлиб етишишди. Тўнғич ўғли Баҳодир мазкур мактабни “Олтин медаль” билан битиргач, Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртида ўқиди. Ўқишни тугатиб, Мухтар Ауезов номли мактабда физика, математика фани ўқитувчиси, туман таълим бўлимида услубиятчи бўлиб ишлади. Кўплаб мукофот ва унвонларга эга бўлди.

Кейинги ўғли Илҳом олий тоифали стоматолог-шифокор, тиббиёт коллежида директор ўринбосори, қизи Зулфия ҳам мактабни аълога тамомлаб, Фарғона педагогика институтининг математика факультетини тамомлади, меҳнат фаолиятини Киров номли мактабда ўқитувчиликдан бошлаб, директор лавозимигача кўтарилди.

Ислом эса мактабда технология фани ўқитувчиси бўлиб фаолият юритмоқда.

Ибрагимовлардан олти нафари аъло баҳоларга ўқигани учун “Олтин медаль” соҳиби бўлган.

Булар Марзия, Баҳодир, Азиз, Сарвинсо, Севара, Гулмиралар.

Ҳозирги кунда Гулсун опа 30 невара, 65 эвара суйиб ўтирган пири бадавлат онахонлардан биридир.

Гулсун аяни мактабнинг 100 йиллиги, ўзининг 90 ёшга тўлиши муносабати билан қутлаб, невара-эваралар тўйларида бош-қош бўлиб юраверишини тилаб қоламиз.

Ҳусан Убайдуллаев, 2018-05-22, 10:46 168
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.