26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Тўйлар ҳақида янгича ўйлар

Шу мавзуда Туркистонда вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Бадриддин Нишонқулов ташкилотчилиги ва ҳомийлигида вилоят миқёсида давра суҳбати ўтди. 

Элбошимиз Н. Назарбаев томонидан Қозоғистон халқи Ассамблеяси 26-сессиясида қўйилган қатор вазифалар орасида тўйларни ихчамлаштириш, айниқса, бу борада вилоятимизда кўп ишлар бажарилиши кераклиги айтилган эди. 

Давра суҳбати иштирокчилари Хожа Аҳмад Яссавий мақбараси зиёратидан сўнг «Давлат» тўйхонасида анжуманни бошладилар. Туркистон, Кентов, Сайрам, Шимкент ҳамда вилоятимизнинг бошқа ҳудудларидан келган зиёлилар тўйлар, дафн маросимларидаги исрофгарчиликларнинг олдини олиш, «ким ўзар»га барҳам бериш масаласида якдил қарорга келдилар. 

Хусусан, вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Б. Нишонқулов, Туркистон шаҳар ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Б. Ирисметов, Туркистон шаҳрининг фахрий фуқароси Д. Маннотов, Шимкент шаҳридан Н. Дўсматова («Аёл – оила ва жамият таянчи» мавзуида маъруза) Т. Хонхўжаев, 

Ҳ. Аҳмадхонов, Туркистондан М. Иброҳимова, Т. Саидмуродов, Сайрам туманидан ёзувчи С. Акромов, З. Аҳмедова ва яна кўплаб иштирокчилар ўз мулоҳазаларини баён этиб, Элбошимиз белгилаган вазифанинг долзарблигини қайд этдилар.

Вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раисининг ўринбосари Г. Расулова йиғилиш қарорини ўқиб эшиттирди. Барча бир овоздан уни қўллаб-қувватлади. Эндиликда бу ишнинг амалга оширилиши, ҳар бир оила, ҳар бир инсонга бегона бўлмаган муҳим мавзуга қандай ёндашишимизга боғлиқ. 

Ш. МАДАЛИЕВ, 2018-05-22, 10:54 178
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.