26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ЖҚВ: мажмуавий вазифалар ва иқтисодиёт устунлари

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ЖАНСЕЙИТ ТУЙМЕБАЕВНИНГ МАРКАЗИЙ КОММУНИКАЦИЯЛАР ХИЗМАТИДА ПРЕЗИДЕНТ МАКТУБИДА БЕЛГИЛАНГАН ВАЗИФАЛАРНИНГ ЖАНУБДА ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАНИ ҲАҚИДАГИ МАЪРУЗАСИ

Ҳурматли брифинг иштирокчилари!

Бугун биз Президент Нурсултан Назарбаевнинг юртимиз тараққиётида янги уфқларни белгилаб берган «Қозоғистоннинг учинчи замонавийлашуви: дунёвий рақобатбардошлик» Мактубининг муҳим аҳамиятини қайд этмоқдамиз.

Янги марраларни “бир ёқадан бош чиқариб” забт этиш ва иқтисодиётни юксалтириш йўлида Жанубий Қозоғистон вилоятининг ҳам муносиб улуши бор.

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари!

Бугун Жанубий Қозоғистон вилоятининг Учинчи замонавийлашувга Давлат раҳбарининг Мактуби нуқтаи-назаридан қўшган ҳиссасини баён этишни мақбул кўрдим.

Иқтисодий ривожланишнинг янги модели 

2016 йил натижалари бўйича минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ўсиш суръати сақланиб қолди. Минтақавий ялпи маҳсулот ҳажми 1,1 фоизга ортиб, 2 трлн. 808,4 млрд. тенгени ташкил қилди. 

Қатор соҳаларда вилоят етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда. Чунончи, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг республикадаги улуши 1,3 фоизни ташкил қилди. 

Жумладан:

иссиқхоналар – 1123 га, улуши – 80 фоиз;

пахта – 286,7 минг тонна, улуши – 100 фоиз;

боғ маҳсулотлари – 1 млн. 264,5 минг тонна, улуши – 61,1 фоиз;

узум – 51,4 минг тонна, улуши – 37,8 фоиз;

сабзавот – 944,2 минг тонна, улуши – 25 фоиз.

Биринчи устувор: Иқтисодиётнинг жадал технологик замонавийлашуви.

Биринчи мажмуавий вазифа: рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда яратилаётган янги саноатни ёйиш.

“Рақамли Қозоғистон” дастури кўрсаткичларига кўра, 2020 йилга бориб, компьютер саводхонлиги даражаси 80 фоизни ташкил қилиши керак. 2016 йил натижалари бўйича вилоятда бу кўрсаткич 79,2 фоизни ташкил қилди. 

“Ақлли шаҳар” лойиҳаси доирасида жорий йилда “Smart Ontustik” лойиҳаси концепциясини тайёрлаш бошланди. Мазкур лойиҳа минтақадаги қатор индустриявий-ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш имконини беради. 

2015-2019 йилларга мўлжалланган индустрлаштириш доирасида мамлакатимиз 630та лойиҳани амалга татбиқ этиш режаланган бўлса, улардан 135 таси ёки 21,4 фоизи Жанубий Қозоғистон вилоятига тегишлидир.

Дастур амалга оширила бошлагандан бери қиймати 206,6 млрд. тенгелик 159та лойиҳа амалга оширилиб, 9,5 минг янги иш ўринлари яратилди. 101 млрд. тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Жорий йилда Дастур доирасида 37 млрд. тенгелик 17та лойиҳани адо этиш режаланган. Натижада, 900 янги иш ўрини яратилади. Жорий йилнинг биринчи уч ойида қиймати 1,7 млрд. тенгелик 2та лойиҳа амалга оширилди. (Сармоялар миқдори; “Рахат-Шимкент” – 850 млн. тенге. “АЗИЯ Агро” – 619 млн. тенге, “Сирли Сўзоқ” – 222,9 млн. тенге).

Республикада ишлаб чиқарилаётган пахта толали, пахта ипли газламалар, гилам ва гилам маҳсулотлари, керамогранит плиталарнинг 100 фоизи вилоятга тегишли. Бундан ташқари, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган 47,7 фоиз минерал сувдан ташқари, трансформаторларнинг 46 фоизи, цементнинг 28 фоизи, фармацевтика маҳсулотларининг 22,6 фоизи вилоятимиз ҳиссасига тўғри келади. 

Шу билан бирга, минтақа корхоналари цемент, целлюлоза, мотор мойлари, трансформаторлар, ПВХ ва алюмин профилларни, шунингдек, гўшт, ёғ, гилам, газлама ва фармацевтика маҳсулотларини экспорт қилмоқда. 

Шунингдек, Шимкент нефтни қайта ишлаш заводи модернизация қилинмоқда. Бу корхонада эндиликда 6 млн. тонна нефть қайта ишланади, юқори октанли бензин ишлаб чиқариш 100 фоизни ташкил этади. 

Алоҳида қайд этиш жоиз, Жанубий Қозоғистон вилояти мамлакатимиздаги пахта етиштирадиган ягона минтақа. Ушбу шўъбани ривожлантириш мақсадида республикадаги биринчи махсус иқтисодий минтақа – “Оңтүстік” ҳудудида 10та лойиҳа амалга татбиқ этилиб, 1056 иш ўринлари яратилди. 

Таъкидланган минтақада илғор технологияларни қўллаётган 2та гилам фабрикаси фаолият юритмоқда. 

Иккинчи мажмуавий вазифа: анъанавий базавий тармоқларнинг ривожланиши.

Агросаноат мажмуасини иқтисодиётнинг янги драйверига айлантириш учун аниқ чоралар кўрилмоқда. 

Вилоятда Президент Мактубида белгиланган яна бир муҳим вазифа – ширкатлар тузиш бўйича фаол иш юритилмоқда.

Бугунги кунда вилоятда 363та қишлоқ хўжалик ширкати тузилган. Уларга 40 мингга яқин(39591) фермер ва уй хўжаликлари бириктирилган. 

Минтақада ердан самарали фойдаланиш, суғориладиган майдонларни кенгайтириш, ишлаб чиқаришга янги технологияларни жорий этиш, шунингдек, иссиқхоналар ва интенсив боғлар майдонини кенгайтириш бўйича ҳам ишлар давом этмоқда.

Жорий йилда экин майдони 792,3 минг гектарни ташкил қилди (2016 йили 788,8 минг га). Интенсив боғлар майдони 2630 гектарга кенгаяди. 

Бугунги кунда фермерлар интенсив боғнинг даромадли соҳа эканлигига амалда ишонч ҳосил қилдилар. Агар оддий боғларнинг гектаридан 40-50 центнердан ҳосил олинса, интенсив боғларда ҳосилдорлик гектар бошига 500-600 центнердан тўғри келади. 

Бундан ташқари, 493 гектарда ёнғоқзор ва илк бор 50 гектарда бодомзор барпо этиш режаланмоқда.

Иссиқхоналар майдони 1323 гектарни ташкил этади.

2017 йили мол бўрдоқилаш майдончалари сони 12163тага етса, оилавий сут фермалари 722тага ортиб, 1938тага етади.

Кичик паррандчилик фермалари сони 14тага кўпайиб, 42тани ташкил этади. Балиқчилик хўжаликлари сони ҳам 4тага ортиб, 31тага кўтарилади.

Чорвачиликни ривожлантириш йўналишида 3013 кичик мол бўрдоқилаш майдончаси ва 722 оилавий сут фермаси, шунингдек, 14та кичик паррандачилик фермаси ва 4та балиқчилик хўжалиги очилади. Яна бир устувор йўналиш – сармоядорлар билан биргаликда биз йирик лойиҳаларни амлга оширишга киришдик. Масалан, Қазиғурт туманида сариёғ ва қуритилган сут заводи қурилмоқда. Унинг смета баҳоси 603 млн. тенге. Корхона лойиҳа қуввати бўйича йилига 17,5 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқаради. Бундан ташқари, “Ордабасы-Құс” курка гўшти етиштириш корхонаси йиллик ишлаб чиқариш қувватини 25 минг тоннага оширмоқчи.

Вилоятда илк бор пиллачилик соҳасини тиклаш йўлга қўйилди. Чунончи, Байдибек туманида “Пиллачилар ва боғбонлар бирлашмаси” тузилиб, унинг ҳудудида 25 гектар майдонга тут кўчатлари ўтқазилди. 

Учинчи мажмуавий вазифа: меҳнат бозорини модернизациялаш.

Жорий йилда ойлик маош 15,8 фоизга ўсиб, 98 960 тенгени ташкил қилди. (2016 йили – 85693 тенге)

Тадбиркорликни қўллаш ва ишсизликни камайтириш мақсадида 2017 йили 10,9 млрд. тенге ажратилиб, 64 минг одамни жалб этиш режаланмоқда.

Давлат дастури доирасида 2017 йилнинг биринчи чорагида 21192 фуқарога ижтимоий ёрдам кўрсатилди (йиллик режанинг 33 фоизи). Жами, 3300 иш ўрини барпо этилган.

Бундан ташқари, Марказий ижроия органи билан Меморандум имзоланиб, 66784 янги иш ўринини яратиш режаланган.

Аҳоли зич жойлашган минтақалардан шимолий ва ғарбий минтақаларга кўчириш мақсадида Шимкентда “Меҳнат бозорининг мобиллигини ошириш” мавзуида бизнес-форум ўтиб, унинг доирасида ташкил этилган бўш иш ўринлари ярмаркасида Қўстанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Шарқий Қозоғистон вилоятларидан 60дан зиёд вакиллар иштирок этди.

Бугунги кунда 672 оила шимолий минтақага кўчиб кетишга тайёргарлик кўрмоқда, яъни, 1008 нафар меҳнатга яроқли фуқаролар. Улардан 116 нафари қишлоқ хўжалиги билан, 98 нафари тадбиркорлик билан, 794 нафари давлат корхоналарида меҳнат қилишади.

Иккинчи устувор: бизнес-муҳитни тубдан яхшилаш ва кенгайтириш.

1.Кичик ва ўрта бизнеснинг улуши. 

Жорий йилда кичик ва ўрта бизнеснинг фаол субъектлари сони 176684 тани ташкил қилди, республикадаги улуши 15,3 фоиз.

2017 йили ушбу йўналишга 2075 фуқарони молиялаштириш учун 5,1 млрд. тенге кўзланиб, 1000дан зиёд янги иш ўринлари яратиш режаланмоқда. Шунингдек,”Даму” жамғармаси Аграр кредит корпорацияси ва бошқа молиявий ташкилотлар орқали тадбиркорларга имтиёзли шароитлар яратилмоқда. Иккинчи даражадаги банклар орқали давлат хазинасидан 1 млрд. тенге бюджет кредитлари йўналтирилди. Кичик ва ўрта бизнесга 8,5 фоизли кредитлар берилади (бозорда 19 фоиз). 

2. Энергетика, транспорт, логистика ва уй-жой-коммунал хўжалиги соҳасида хизматлар сифатини яхшилаш. 

Умуман олганда, вилоят аҳолиси электр энергияси билан 100 фоиз таъминланган. Бинобарин, 149 аҳоли манзили электр энергиясининг сифатли таъминотига муҳтож. Хусусий уйлар қурилиши давомида уй соҳиблари техник талабларга риоя қилмаган ҳолда электр тармоқларига уланиб олишган. 

2017-2020 йилларга мўлжалланган электр энергияси таъминоти режасига кўра, вилоят 100 фоиз сифатли электр энергияси билан таъминланади. 

Маълумот учун: Шимкент шаҳрида “Бўзариқ”, “Астана 1,2” (430 000 аҳолига) подстанциялари қурилиши олиб борилмоқда. Жорий йилда Мақтаарал, Чордара ва Сариоғоч туманларида (705 минг аҳолига) “Қизиласкер” подстанцияси қурилиши бошланади. Бу йўналишда жорий йил бюджетидан 11,5 млрд. тенге ажратилган. 87 аҳоли манзили аҳолиси сифатли электр таъминотига эга бўлади. 

Ичимли сув билан таъминлаш

Вилоятимиз аҳоли манзилларининг 73,2 фоизи ичимли сув билан таъминланган (аҳолининг 90 фоизи). Бу кўрсаткич бўйича республикада 4-ўриндамиз. Махсус дастур қабулланган, унга кўра 844 аҳоли манзилидан 701 таси (83 фоизи) ичимли сув билан таъминланади. 

Шу билан бирга, Шимкентдаги «Су захиралари – Маркетинг» компанияси МДҲдаги етакчи корхоналардан бирига айланди. У 40.0 млн. евро (9,1 млрд. тенге) миқдорида сармоя жалб этди ва тўла автоматлаштирилган тизимни йўлга қўйди. Биогаз ишлаб чиқариш билан бирга электр қуввати чиқарувчи мажмуани қурди. 

Табиий газ билан таъминлаш

Бугунги кунда аҳоли манзилларидан 35,5 фоизи (аҳолининг 62 фоизи) табиий газ билан таъминланган. 2016 йилда бу кўрсаткич 32,5 фоизни ташкил этганди. Минтақада аҳоли сони ортганлигини ҳисобга олсак, бу республикадаги энг яхши кўрсаткичлардан. 

4 йил давомида 383 аҳоли манзили табиий газ билан таъминланади. 

2021 йилгача табиий газ билан таъминланган аҳоли манзиллари сонини 683 (80,9 фоиз) тага етказиш, бошқача қилиб айтганда 2 млн. 720 минг кишини (95,6 %) “зангори олов” билан таъминлаш кўзда тутилган. 

Қозоғистон халқига Мактубида Элбоши йўл қурилиши ва уни тиклашга алоҳида эътибор қаратди. 

Жорий йилда транспорт соҳасини ривожлантиришга 21 млрд. тенге сарфланади. Бу кўрсаткич бўйича вилоятимиз биринчи ўринда. 

Йил охиригача 201,5 км. автомобиль йўллари, 18 кўприк фойдаланишга топширилади, қониқарли аҳволдаги маҳаллий йўллар улуши 64,4 фоизни ташкил этади. 

“Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой” транспорт даҳлизининг 420 чақиримида созлаш ишлари амалга оширилади, 357 чақирими (85 фоизи) фойдаланишга топширилди. 

Шимкентни мегаполисга айлантириш мураккаб вазифалардан бири. Жаҳон амалиётига кўра, мегаполислар қаторига кирувчи шаҳарлар қатор махсус кўрсаткичлар ва индикаторларга эга бўлиши лозим. 

Шимкентга оид кўрсаткич ва индикаторларни аниқлаштириш жараёни давом этмоқда. Масалан, шаҳардаги хусусий уйлар сони 217 мингтани (уларда аҳолининг 60,7 фоизи ёки 560 280 киши яшайди) ташкил этади. Кўп қаватли уйлар сони эса атиги 2042 тани (уларда аҳолининг 39,3 фоизи ёки 362 720 киши яшайди) ташкил этади. Шимкентда жами 923 000 киши яшайди.

Шу кунларда «Shymkent City» лойиҳаси амалга оширилмоқда. 420 гектар ерни эгаллаган мазкур лойиҳага мувофиқ, жорий йил охиригача асосий инфратузилма ишлари ниҳоясига етади. Келажакда у 70 000 одам яшайдиган туманга айланади. 

Қўчқор ота дарёси соҳилидаги ва Эски шаҳардаги уйлар ўрнида янги, замонавий кўп қаватли уйлар қуришга тайёрланмоқдамиз. 

Республикада жон бошига чаққанда кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар 10 квадрат метр, Шимкентда 3 квадрат метрни ташкил қилади. Шунинг учун вилоят ҳокимлиги илк марта “Шатқал” дастурини йўлга қўйди. Шунингдек, режаланган 16 та истироҳат боғидан 5тасида қурилиш ишлари юритилмоқда. Астанадаги каби, шаҳар атрофида яшил белбоғ яратиш мақсадида 5064 гектар ерга кўчат ўтқазилди. 2021 йилга бориб улар сонини 20 мингтага етказиш мўлжалланган.

Давлат-хусусий ҳамкорлигини ривожлантириш

Жорий йилда давлат-хусусий ҳамкорлиги орқали 30та лойиҳани амалга ошириш режаланмоқда. 7та спорт, 17та таълим ва 5та соғликни сақлаш иншооти шулар жумласидан. 

Маълумот учун: 6та лойиҳа бўйича хусусий ҳамкор аниқланди. 7та лойиҳага танлов эълон қилинди. 17та лойиҳага тегишли ҳужжатлар тайёрланмоқда. 

Давлат-хусусий ҳамкорлиги доирасида болалар боғчалари сонининг ортиб бориши туфайли яқин 3 йил ичида болаларни боғча ўринлари билан таъминлашни 100 фоизга етказиш режаланмоқда. 

Уй-жой-коммунал хўжалигини замонавийлаштириш

Вилоятда 87 214 киши уй-жой навбатида турибди. Уларнинг муаммосини ҳал этиш учун турли молиявий воситалар, шу жумладан, давлат-хусусий ҳамкорлигидан фойдаланган ҳолда, камида 1 млн. кв. м. уй-жойни фойдаланишга топшириш ниятидамиз. 

Жорий йил бошидан буён 206 минг кв. м. уй-жой фойдаланишга топширилди (республикадаги улушимиз – 5,7 фоиз, 5-ўрин).

Жорий йилда давлат дастурига кўра, жами майдони 700 минг кв.м.ни ташкил этувчи 8052 квартирани фойдаланишга топшириш ниятидамиз. 

Маълумот учун: 

- кредитга берилади – 734 квартира (46,5 минг кв.м.)

- ижарага берилади – 4497 квартира (277 минг кв.м.)

- тижорат уй-жойи – 758 квартира (67 минг кв.м.)

- якка тартибда қурилаётган уйлар – 2063 квартира (309,5 минг кв.м). 

Бугунги кунда вилоятда 172 одам уй-жой қуриш учун навбатда турибди. 2021 йилгача 25 736та уй-жой қуришга мўлжалланган ер участкасига тегишли муҳандислик инфратузилмалари ўтказилади.

Учинчи устувор: макроиқтисодий барқарорлик

Жорий йилнинг 3 ойида саноат маҳсулоти ҳажми 183 млрд. тенгени ташкил этди ва 4,8 фоизга ўсди (республикадаги улуши – 3,4 фоиз, ҳажми жиҳатидан 9-ўринда, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръатига кўра – 10-ўринда).

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажми 64,4 млрд. тенгени ташкил қилди ва 2,2 фоизга ўсди (республикадаги улуши – 18,2 фоиз, ҳажмига кўра 1-ўринда, ўсиш суръатига кўра – 8-ўринда).

Вилоятга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 2 марта ошди, қурилиш ишлари ҳажми 3,3 фоизга кўтарилди (республикадаги улуши – 6,4%, 5-ўрин, ўсиш суръатига кўра – 1 ўрин).

Солиқ-бюджет сиёсатини янги иқтисодий вазиятга мослаштириш

2017 йилнинг 3 ойи давомида давлат бюджетига тушган солиқлар ва бошқа тушумлар 72,3 млрд. тенгени ташкил этди, режа 12,4 фоиз ортиғи билан адо этилди, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,3 фоизга ўсди. Маҳаллий бюджетга 27,4 млрд. тенге тушди.

Тўртинчи устувор: инсон капитали сифатини яхшилаш 

Аҳоли зичлигини ҳисобга олган ҳолда мазкур устуворликни вилоятимизда татбиқ этишнинг асосий йўллари: инсон капитали сифатини ошириш; қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантириш имкониятларидан максимал фойдаланиш; туризм соҳасини ривожлантириш ва янги иш ўринлари барпо этиш (вилоят аҳолиси – 2 882 минг киши, республикадаги улуши – 16 фоиз).

Таълимни иқтисодий ўсиш янги моделининг марказий бўғинига айлантириш. 

Вилоятимиз аҳолининг демографик ўсиши жиҳатидан республикада энг юқори ўринлардан бирида. Сўнгги уч йил мобайнида ўқувчилар сони йилига ўртача 30 минг нафарга кўпайиб борди. 

Ўқувчилар сонининг ортиши муносабати билан яқин 4 йил давомида 205 та янги мактаб қурилиши режаланмоқда.

Бугунги кунда вилоятимизнинг 1028 та мактабида 611 318 ўқувчи таълим олмоқда. Бу – республикамиздаги ўқувчиларнинг бешдан бир қисми, яъни 21,4 фоизи (республикада 2 859 012 ўқувчи таълим олмоқда) вилоятимизда ўқимоқда, дегани.

Бу йил 32 964 ўқувчи 11-синфни (улардан 24 840 нафари қозоқ, 2852 нафари рус синфларини) тугатмоқда.  21 747 ўқувчи (78,5 фоизи) ягона миллий тестда билимини синашади. Бу кўрсаткичга кўра вилоятимиз республика бўйича ўртача кўрсаткичдан 5,2 фоиз юқори. 

Бугунги кунда 3-6 ёшдаги болаларни боғчалар билан таъминлаш 85,1 фоизни ташкил этмоқда (2016 йилда – 84,6 фоиз), вилоятда 1 666 мактабгача муассаса ишлаб турибди (2016 йилда – 127таси очилди, улардан 118 таси – хусусий). Минтақамизда 901 та хусусий болалар боғчаси бор, улар республикадагининг 37,3 фоизини ташкил этади (республикада жами 2413 та хусусий болалар боғчалари бор).

Астана шаҳрида ўтган «WorldSkills Kazakhstan» миллий чемпионатида 9 ихтисос бўйича коллеж талабалари иштирок этдилар, 1 олтин, 5 кумуш медаль олдилар. 

2017-2018 ўқув йилидан бошлаб мактаб битирувчилари ўзлари танлаган битта ишчи касбини эгаллашади. Бу эса ишсизлик муаммосини ҳал этишга ўз таъсирини кўрсатади. 

2014 йилда «Серпін-2050» лойиҳаси иш бошлади. 3 йил мобайнида 5627 нафар йигит-қиз Қозоғистон шимоли ва шарқидаги олий ўқув юртлари ҳамда ҳунар коллежларига ўқишга кирди. 

Соғликни сақлаш тизимидаги ўзгаришлар

Соғликни сақлаш соҳасида кўрсаткичлар яхшиланиб бормоқда. Ижтимоий муҳим касалликлардан ўлим ҳоллари йил сайин камайиб бормоқда. Шу жумладан, онкологик касалликлар (вилоятда – 53,5, республикада – 2,9) ва сил касаллигидан (вилоятда – 2,5, республикада – 2,9) вафот этиш улуши жиҳатидан биз республикадаги энг қуйи кўрсаткичларни бердик. 

Янги технологиялар жорий этилмоқда: туғма юрак ноқислиги билан оғриган 535 болага амалиёт ўтказилди, улардан 207 таси – “очиқ юрак”да амалга оширилди. 

Тана аъзоларини кўчириш бўйича амалиётлар ўтказилмоқда. 82 та буйрак ва 8 жигар кўчирилди. 2017 йилда вафот этган одамдан олинган 2 та буйрак беморларга қўйилди.

Сўнгги 5 йил ичида Жанубий Қозоғистон вилоят соғликни сақлаш соҳасида 205 та иншоот қурилди. 2017 йилда 34 иншоот қурилиши давом эттирилади, 2 та лойиҳа давлат-хусусий ҳамкорлиги асосида амалга оширилмоқда.

Ижтимоий онгни замонавийлаштириш

Яқинда чоп этилган Элбошининг “Келажакка йўлланма: маънавий янгиланиш” дастурий мақоласи Учинчи замонавийлашув мақсадларини чуқурлаштирди ва тараққиётимизнинг аниқ йўлларини кўрсатиб берди. 

Республикамиз тарихий-маданий ёдгорликларининг 80 фоизидан ортиғи Жанубий Қозоғистонда жойлашган. Туркистонни тарихий-маданий ва туристик марказ сифатида ривожлантириш мақсадида “Кўҳна Туркистон” лойиҳаси ишлаб чиқилган ва ЮНЕСКО билан келишилган ҳолда тегишли ишлар амалга оширилмоқда. 2025 йилга бориб Туркистон шаҳрига келаётган зиёратчилар сонини йилига 1,5 млн. кишига етказиш режаланмоқда. 

Пляж туризмини ривожлантириш мақсадида Чордара туманида 500 иш ўрини ва ёз ойларида 150 000 одамга хизмат кўрсатиш режаланмоқда. 

“ЭКСПО – 2017” халқаро ихтисослашган кўргазмаси арафасида вилоят ҳокимлиги минтақавий туристик ташкилотлар билан ҳамкорликда кўргазма меҳмонлари учун махсус йўналишлар ишлаб чиқди. 

Йўллар қошидаги инфратузилмаларни мукаммаллаштириш мақсадида ягона дизайн асосида ишланган йўл белгилари қўйилмоқда. Шунингдек, туристик иншоотлар ҳудудини санитария талабларига мувофиқлаштириш учун зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. 

 «Хонқўрғон», «Сайрам», «Эски шаҳар”, “Шимкент», «Култепа», «Кўҳна Туркистон», «Ўқсиз» махсус йўналишлари ишга тушгач, анча кўп иш ўринлари очилади, солиқ тушумлари кўпаяди, шунингдек, туристлар учун савдо турлари ривожланади.

Бешинчи устувор: институционал ўзгаришлар, хавфсизлик ва коррупцияга қарши кураш

Қишлоқ округларининг мустақил бюджетларини жорий этиш долзарб масалаларни ҳал қилишга имкон яратади, уларга молиявий ва моддий захира беради, шунингдек, маҳаллий аҳолининг фаоллигини оширади. 

Шу муносабат билан 2018 йилдан 175 та ҳокимликда мустақил бюджет жорий этиш режаланган (бугунги кунда вилоятда 14 туман ва шаҳар ҳокимликлари ишлаб турибди, давлат хизматчилари штати – 1716 та).

Коррупция даражасини пасайтириш

Вилоят ҳокимлиги қошида коррупцияга қарши комиссия тузилган, унинг махсус йиғилишларида коррупцияга оид масалалар кўриб чиқилган ва тегишли органларга топшириқлар берилган. 

Коррупция сабаблари ва унга олиб борувчи амалларни аниқлаш мақсадида аҳолидан тушган мурожаат ва шикоятлар мунтазам таҳлил қилиниб, кузатиб борилмоқда.

«Нур Отан» партияси қошидаги комиссия ва «Нур Отан» партияси филиали қошидаги коррупцияга қарши кураш Жамоатчилик кенгаши 2017 йилнинг дастлабки 3 ойи давомида давлат органлари раҳбарларининг ҳисоботини тинглашга оид 27 йиғилиш ўтказди. 35 тавсия берилди, улардан 24 таси бажарилди, 11 таси назоратда турибди.

Маълумот учун: 

Коррупцияга муросасизлик муҳитини яратиш мақсадида:

- ёшлар ўртасида “Мусаффо сессия”, “Жиноятсиз жамият” акциялари ва семинар-тренинглари, “Коррупция оқибатлари” мунозараси ўтказилди;

- жорий йил бошидан буён оммавий ахборот воситаларида “Коррупция – эпидемия”, “Коррупция”, “Давлат коррупцияни танламайди”, “Коррупцияга қарши кураш – умумхалқ иши”, “Коррупцияга қарши кураш чоралари” ва бошқа мавзуларда 500 дан ортиқ мақола чоп этилди;

- “Эшикдан эшиккача” дастури доирасида март ойидан бошлаб вилоятимиз ҳудудида 38 та ахборий билборд қўйилди.

Фуқароларни жадал қабуллаш учун “Келажакка пора бермасдан!” шиори остида коррупцияга қарши жадал гуруҳ тузилди. Бу акцияда:

- 577 одам қатнашди; 

- 10 дан ортиқ турли ариза ва таклифлар тушди;

- 15 оммавий ахборот воситасида материаллар чоп этилди;

- 1000 дан ортиқ плакатлар ва ахборий материаллар тарқатилди.

Биз Давлат раҳбари Мактубида қўйилган топшириқларни бажариш учун вилоятимизда амалга оширилаётган ишлар мамлакатимизнинг дунёвий рақобатбардошлигини таъминлашга хизмат қилишига ишонамиз.

 

2017-05-23, 11:21 736
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.