26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ер ҳеч кимга сотилмайди

Икки йил бурун мамлакатимизда ер дови туғилиб, мамлакат фуқаролари  Ер кодексига киритилган бир қанча ўзгаришларга, аниқроқ айтганда, қишлоқ хўжалиги мақсадидаги ер участкаларини хорижликларга ижарага беришга қаршилик билдирган эди. Президент шундан сўнг ушбу ўзгаришларнинг кучга киришига мораторий эълон қилиб, ер ислоҳоти бўйича комиссия тузишни топширганди. 

Масаланинг туб моҳиятини тушунган комиссия бу ҳақда қатор таклифлар тайёрлаб, шулар негизида қонун лойиҳасини тайёрлади. Сенат ва Мажлис маъқуллаган қонун лойиҳасига тўртинчи май куни Элбоши имзо чекиб, масалани ижобий ҳал этди. 

Вилоят минтақавий коммуникациялар хизматида ўтган брифингда вилоят ер муносабатлари бошқармасининг раҳбари Сўзақбай Абдиқулов(суратда) ана шуларни маълум қилди.

– Ҳадемай  амалга жорий этиладиган қонун лойиҳаси махсус тузилган ер ко­мис­сиясининг  хулосаси асосида тай­ёр­­­­­­­­­ланди, – деди у. – Қонунни ишлаб чиқиш­­­га ваколатли идоралардан таш­қари жамоат фаолларининг алоҳи­да жон куй­дирганини айтиб ўтиш жоиз. Кўп­чиликнинг фикри нечоғлик ино­батга олинди, деганларга жавобан айт­­моқчиманки, қонун лойиҳасида қиш­лоқ хўжалиги мақсадидаги ерларни хусусий мулк сифатида сотиш ҳамда хориж­ликларга ижарага бериш тўғрисида бирорта ҳам банд йўқ. 

Аксинча, қишлоқ хўжалиги ерларини сотишга доир  мораторий доирасини кенгайтириш кўзда тутилган. Ундаги талабга мувофиқ 1 фоиз бўлсада хориж­ликлар улуши бор қозоғистонлик ҳуқуқий шахсларнинг ҳеч қайсисига бир қарич ҳам ер берилмайди. Келаси йилдан бош­­лаб мамлакат фуқароларига ер ёп­­­­­­­­­пасига ижарага берилади. Қиш­лоқ хўжалигига мўлжалланган ердан ва­тан­дошларимиз 49 йилгача фойда­ланишлари мумкин. Бунинг учун ижарага олувчининг қўлида бизнес-лойиҳа бўлиши ва шуғулланадиган касбига ке­ракли техникаси тугал бўлиши керак. 

– Қонун лойиҳасида қишлоқ хўжа­лиги ерларини қозоғистонликларга ижарага беришнинг махсус тартиби ба­ён этилган, – деди С. Абдиқулов. – Ер участкалари танловга қўйиладиган ер рўйхатига мувофиқ берилади. Рўй­хат­­­­ни ер муносабатлари тўғрисидаги бўлим­лар кўриб чиқиб, мажбурий турда жа­­­­­­­­­­­­­­­моат кенгашлари ҳамда ноҳукумат таш­килотлари билан келишгандан сўнг ҳокимликлар тасдиқлайди. Танловнинг ошкоралигини таъминлаш учун ер ко­миссиясининг 50 фоизи жамоат кенгаш­лари ва ташкилотларининг вакилларидан таркиб топади. Бу меъёр­лар ернинг тақсимлаш жараёнида маҳал­лий жамоат­чилик фикрини инобатга олиш учун киритилди. Шунинг­дек, танловнинг ошко­ра бўлиши учун уни ўтказиш тўғрисидаги эълон фақат тумандагина эмас, бошқа ахборот воситаларида, Қишлоқ хўжалиги вазир­лиги ва ҳокимликларнинг расмий сайтларида ҳам чиқарилади.

Яна шуни айтиш жоизки, бугунги кунгача кўламдор ер участкалари «бир қўл»га тегишли бўлган, яъни бир одам катта ернинг эгаси ҳисобланган. Янги қонунга кўра эндиликда бунга чек қў­­йилади. Ҳар бир вилоят ҳокимлиги ту­ман ва шаҳарлари ҳудудидаги қишлоқ хўжалик ерларининг энг юқори ҳажмини белгилайди. Унинг ўлчовини маслаҳатлар ва ҳоким­лик­ларнинг қўшма тавсияномаси асо­си­­­да Ҳукумат тасдиқлайди. Бунинг учун ҳисоблаб чиқиш қоидалари тай­­­­­ёр­­ланмоқда.    

Шунингдек, Қонунда белгиланганидек,  давлат чегара белбоғида жойлашган қишлоқ хўжалиги майдонлари ҳам ҳеч кимга берилмайди. Фақат маҳаллий аҳолига яйлов, экин майдонлари сифа­тида фойдаланишга рухсат этилади. Чегара минтақасида жойлашган ер участкаларини хорижликлар билан ни­коҳда турган республика фуқароларига ёки хорижликлар билан ҳиссадор мам­лакатнинг ҳуқуқий шахсларига бериш ҳам тақиқланади. Чегара ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ерлари фақат қозоғис­тонликларгагина ижарага берилади. 

– Маълумки, аҳоли манзиллари қошидаги яйловларнинг кўпчилиги ху­сусий ҳамда ҳуқуқий шахсларга бериб юборилган. Эндиликда ҳокимликларга ушбу ерни қайтариб олиш вазифаси юкланмоқда. Бунинг учун қонунга аҳоли манзиллари атрофидаги яйловларни аниқлайдиган меъёр  киритилди. Унга мувофиқ белгиланган яйловларни ижа­рага бериш ҳам ман этилади, – деди С. Абдиқулов.

С. ШАРИФБОЕВА, 2018-05-22, 11:08 711
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.