26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ЖҚДУда янги ректор

2018 йил 16 май куни ОЎЮ ректорларини та­йинлаш билан шуғулланувчи республика танлов комиссиясининг қарорига кўра Шимкент шаҳридаги М. Ауезов номли Жанубий Қозоғистон давлат университетининг ректори лавозимига Дария Пернеш қизи ҚЎЖАМЖАРОВА тайинланди.

У – ҚР Миллий Фан­лар академиясининг ака­демиги, тарих фан­лари доктори, профессор.

1962 йил 22 июль куни Жамбил вилояти, Тараз шаҳрида кўп болали ои­лада туғилган. С. М. Ки­ров номидаги Қозоқ давлат университетини та­рих мутахассислиги бў­йича имтиёзли та­момлаган.

Меҳнат фаолиятини 1984 йилда Жамбил педагогика институтида ўқитувчи сифатида бош­лаган. 1990-1995 йиллари Абай номидаги Алмати давлат университетининг аспиранти, 1995-2001 йиллари М. Х. Дулатий номидаги Тараз давлат университети “Тарих” ка­федраси доценти, 2001 йили М. Х. Дулатий но­мидаги Тараз давлат уни­­­­верситети педа­гогика факультети де­кани ўринбосари вази­фаларида фаолият юритган. 2013 йилдан бош­­лаб Тараз давлат университети ректори лавозимида меҳнат қил­ди.

М. Ауезов номидаги ЖҚДУни шу кунгача бош­қарган Ж. Мирхалиқов нафақага чиққанлиги бо­ис вазифасидан озод этилди.   

2018-05-22, 11:12 721
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.