26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жанубнинг мард посбонлари

Шимкент шаҳридаги “Нав­­­рўз” майдонида ҳарбий хиз­матга чақирилган ви­­­лоят ёш­­ларини кузатишга ба­ғишланган тантанали йи­­­­ғи­лиш ва ҚР Қуролли Куч­­­ла­ри таркибидаги “Оңтүстік” минтақавий гарнизонининг ҳарбий намойиши ўтди. 

Уш­­­­бу тадбирда вилоят ҳо­кими Жансейит Туймебаев ва ҚР Мудофаа вазирининг ўрин­босари, генерал-лей­­­­­тенант Тал­­­­­­ғат Мухтаров иштирок этди­лар. 

– Қуролли Кучлар ҳар бир мамла­­­­­­­­­­катнинг фахри ва таянчи, мустақил­лигимизнинг асоси. Қозоғистон Қуролли Кучларини ривожлантириш, ҳарбийлар малакасини ошириш, уларнинг ижтимоий масалаларини тўлиқ ҳал этишга, ёшлар­­­нинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини такомиллаштиришга қатъий эътибор қаратиб келинмоқда. 

Яқинда нишонланган Ватан ҳимоя­чи­лари кунида Элбоши иштирокида катта ҳарбий намойиш ўтиб, унда Қозоғистон армия­сининг бутун қудрати ва ҳарбий тайё­ргарлиги намойиш этилди. Минта­қамиз аскарлари ҳам ўз вазифаларини сўзсиз бажаришга тайёр эканликларини кўрсата олдилар, – деди Жансейит Қансейитули. 

Вилоят ҳокими бу йилги кўкламги чақирув пайтида Жанубий Қозоғистон вилоятидан аскар сафига 2 500 нафар ёш сарбоз отланганини айтиб, уларга омад тилади. 

Шундан сўнг ҚР Мудофаа вазирининг ўринбосари Т. Мухтаров сўзга чиқиб, Элбошининг Фармони билан тузилган минтақавий ҳарбий қисмларнинг мудо­­­фаа тизими муҳим ўринга эга эканини айтиб ўтди. Генерал-лейтенант ҳарбий тайёргарлик бўйича республика мусо­бақа­сида биринчи ўринни эгаллаган Жанубий Қозоғистон вилояти минтақавий қисмининг жангчиларини табриклаб, уларга “Алғыс хат”лар топширди. 

Тадбир давомида Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилган ҳар­бий намойишда иштирок этган қатор жангчилар вилоят ҳокимининг “Алғыс хат”лари билан тақдирланди. 

Тадбир сўнги тантанали намойиш ва байрам концерт дастурига  уланиб кетди.

Саодат ШАРИФБОЕВА, 2018-05-22, 11:18 767
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.