26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Устоз ёққан чироқ

“Покизалик. Бу улуғ сифат – покиза киши­­­­ларга  хос”.

Алишер Навоий.  “Маҳбуб ул-қулуб”дан.

Ҳар сафар устозлар ҳа­қида бирон нима ёзмоқ­­­чи бўлсам, беихтиёр ўқув­­­­­­­­­­­­­­чилик йилларимни хо­тир­­­­­­­­­­­­­­­­­­лайман. Шўролар даврида таълим берган ўқитувчилар билан ҳозирги устозларни хаёлан қиёслайман. Ус­­­­­­­­­­­­­­тозларимизнинг бе­­­­­­такрор,  салобатли қиёфасию улуғ­­­­­­­лигининг сабабини те­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­ранроқ англашга интиламан...

Назаримда, уларда касбга фидойилик кучлироқ бўлгандек, ҳаётларини батамом танлаган соҳасига бахшида этишгандек, эътиқодларига ҳам ҳеч қачон  путур етмагандек... Бугун мен ана шундай олижаноб, умрини шогирд тарбиясига бағишлаган шахслардан бири ҳақида ҳикоя қилмоқчиман. 

Фахрий устоз Маҳаммад Раҳметов 1917 йил 12 июлда Сайрам қишлоғида туғилди. Тўлиқсиз мактабни тугатгач, Чимкентдаги педагогика билим юртида таҳсил олди. Меҳнат фаолиятини 1937 йили қишлоқдаги Калинин номли мактабда бошлайди. Улуғ Ватан уруши бошланганида биринчилар қаторида  ҳарбий хизматга чақирилади. У тўпчилар взводига командирлик қи­лади. Ленинград шаҳри, Болтиқбўйи давлатларини фашистлардан озод этишда қатнашади. 1945 йили она қишлоғига қайтиб келади. Жанг майдонида кўрсатган жасорати ва мардлиги учун “Қизил Юлдуз”, “Ленинград ҳимоячиси”, “Ватан уруши” каби бир неча орден ва медаллар билан тақдирланади.

Урушдан сўнг яна ўзининг севган касби – ўқитувчилик билан шуғулланади. 1949-55 йилларда Фрунзе (ҳо­­­­­­зирги Ал Форобий) номли мактабда директор вази­фасини бажаради, сўнг фирқа қўмитасига котиб, касаба уюшмасига раис бўлади. 1953-55 йилларда Тошкент Давлат педагогика институтининг география факультетини тамомлайди. Таълим соҳасидаги меҳнатлари юқори баҳоланиб, “Қозоғистон маориф аълочиси” кўкрак нишони, “Меҳнат фахрийси” ме­дали, шунингдек, бир қанча фахрий ёрлиқ ва ташак­курномалар билан тақдирланади.

Маҳаммад ака ҳақидаги лавҳани унинг замон­­дош­ларининг чизгилари билан тўлдиришни жоиз кўрдим. 

Унинг маҳалладоши, жамоатчи мухбир Ибро­ҳимжон Тожибоев:

“Маҳаммад ака касбининг жонкуяри ва фидойиси эди. У Сайрам қишлоғидаги бир қанча умумтаълим масканларида, кечки ишчи-ёшлар мактабида геог­рафия фанидан дарс берган. Устоз табиатан мулойим ва меҳрибон, катта-кичикка бирдек сизлаб гапирадиган киши эди. Чин маънодаги зиёли шахс сифатида тозалик ва озодаликни ёқтирар, юксак маданиятли ва чуқур билимли эди. Маҳалла аҳли билан жуда иноқ бўлиб, маросимларда, тўй-ҳашамларда фаол қатнашиб келган”.

Фахрий устоз Турсунхўжа Хонхўжаев: “Маҳаммад ака ўта камтарин, самимий бўлиб, кишилар билан майин ва паст овозда сўзлашган. Кийиниш, юриш-туришда ҳаммага ўрнак бўлган. У саранжом-саришта бўлиб, уй ва ҳовлини гуллар билан безантиришга алоҳида кўнгил бўлган. Ўқув йили бошланганда мактабга келиши керак бўлган жажжи ўқувчиларга меҳрибонлик кўрсатиб, уйидан кўтариб (опичлаб) олиб келган. Хуллас, ҳар соҳада, ўқитувчиларга ҳам, ўқувчиларга ҳам ўрнак бўлган. Айниқса, ёшлар орасида обрўси баланд эди. Мир­­пўлат Мирзо, Аваз Қўзи каби ижодкор шогирдлари билан фахрланарди. Айниқса. велосипед минишда сайрамликларга ўрнак бўлган”.

Ҳа, билдирилган ушбу қисқа фикрлардан кўп маънони англаш мумкин. Маҳаммад ака Ойтўти ая билан турмуш қуриб, жамиятга муносиб ва ибратли фарзандлар етиштиришди. Оилада дунёга келган 10 фарзанднинг барчаси эл корига камарбаста ин­сонлар бўлишди. Жумладан, Абдуқодир, Юнусмат, Гулчеҳра, Гулнора, Гулсара, Тўламат, Сайдаҳмад, Ризамат, Мирзаҳмад, Гулзаҳроларнинг ўзлари бугунги кунда катта оилаларнинг соҳибларидир, улар турли касбларда меҳнат қилиб, кўпчилик эътиборини қозо­нишган. 

Бугунги кунда Раҳметовлар сулоласининг кейинги авлоди – невара, эвара, парневаралар вояга етмоқда. Муҳими, устознинг ёққан чироғи ўчмаган, шуъласини ҳали кўп вақт сочаверади.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2018-05-24, 11:03 747
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.