26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Директорлар танлов орқали тайинланади

Таълим муассасаларида раҳбар тайинлашда махсус танлов ўтказиш Шимкентда бироз вақтдан буён қўлланилмоқда. Ҳатто, Шимкентнинг ушбу усули бошқа вилоят ва шаҳарларга намуна қилиб кўрсатилмоқда. 

Яқинда шаҳардаги икки мактаб директори ҳамда битта болалар боғчаси мудираси худди шундай усулда яъни, очиқ танлов ўтказиш орқали тайинланди. 

Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Қ. Спатаев номидаги 7-сонли мактаб-лицей, Г. Титов номли 20-сонли мактаб, Ж. Аймаутов номли 64-сонли мактаб-гимназия директорлари ва 49-сонли «Жасұлан», 50-сонли «Нұр-бөбек» болалар боғчаларининг мудирларини тайинлаш мақсадида танлов ўтказилди. 

Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилганидай, танловда мактаб директорлигига 11 номзод, болалар боғчаси мудирлигига 15 номзод иштирок этган. 

Номзодларга қўйилган талаблар жуда қатъий бўлишига қарамасдан мутахассислар ўз малака даражасини кўрсатиш имкониятига эга бўлишди. Улар, энг аввало, жамоани бошқариш усулини кўрсатиб, комиссия аъзоларига буни исботлаб беришга ҳаракат қилдилар. 

Натижада, 7-сонли мактаб-лицейга Раушан Алмаханова ва 20-сонли мактабга Дана Дарменлар директор этиб тайинландилар. 50-сонли “Нұр-бөбек” болалар боғчаси мудираси лавозимига Айдана Сидиқова лойиқ деб топилди. 

64-сонли мактаб директори ва 49-сонли болалар боғчаси мудирини тайинлаш учун яна танлов ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 

– Бу қарорни шаҳар ҳокими раислигидаги комиссия аъзоларигина эмас, мактаблар ва болалар боғчалари жамоалари, ота-оналар қўмитаси вакиллари биргаликда қабул қилишди, – дейди матбуот хизмати мутахассислари.

Саодат МЎМИНБОЙ қизи, 2018-05-24, 11:31 580
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.