26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Шикоятлар тингланди

“Нұр Отан” партияси Жанубий Қо­­­­­зо­­­­­­­­ғистон вилоят филиалида мазкур филиал раисининг би­­ринчи ўринбосари Нурмахан Жўлдасов фу­­қароларни шахсий масалалари бўйича қабул қилди. 

Жамоат қабулида солиқ идора­­лари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш ор­­­­­­­ганлари раҳбарлари иштирок этиб, фуқароларнинг иж­тимоий-иқ­­­тисодий  муаммосини тингладилар.

Шимкентлик Қасим Маликов оилавий шароити туфайли олган кредитини ёпишга бир ярим йил муҳлат берилишини илтимос қилиб келган. “Банк ЦентрКредит” ҲЖ Шимкент шаҳар филиали ҳуқуқий хавф­­сизлик бўлими мудири Нурғали Тўғизбаев бу масалага фақат қонун жиҳатдан ёндашиш мумкинлигини маълум қилди. 

Байдибеклик Мўлдабай Қўнарбаев: “2004 йили Минг­булақ овул округига қарашли  Нура аҳоли манзилида уй қурилишига рухсат берилгач, ишга киришганман. Бугунги кунда 25та оила истиқомат қи­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­лаётган бу кичик овул ҳануз­гача маданиятдан орқада қол­моқда. Ичимли сувимиз шўр. Мактаб йўқ, болаларимиз қўшни овулдаги интернатга бо­риб ўқишга мажбур. Шунинг учун ёшлар, шаҳарга кетиб қолишяпти. 

Ваҳоланки, овулимизда 2600 гектар ер бўлиб, унинг 1100 гектари обикор. Барча  ҳамқишлоқларим номидан овулимиз “Отан” деб ном­­ла­нишини сўрайман. Ҳозир қишло­ғимизнинг номи йўқ”, деди. 

Буни тинглаган Байдибек тумани ҳокимининг ўринбосари  Нурғали Айтбеков шундай жа­воб берди.

– Овул бўлиш учун бу ерга йўл ўтказишимиз, кўча, мактаб қуришимиз, ёруғлик ва ичимли сув билан таъминлашимиз зарур. Бунинг барчасига ўр­та ҳисобдан 1 миллиард 400 миллион тенге мағблағ керак. Унинг бир йил мобайнида ажра­тилиши амри маҳол. Тумандаги баъзи аҳоли ман­­­­­­­­­­­­зилларининг ўзида инфра­тузилма масаласи энди ҳал бўлмоқда. 

Бу киши­ларнинг суғормали, яйлов ерга қурган уйлари ноқонуний ва уларга бў­­­­ша­­­­­­­­­тиш учун бир йил муҳ­­­лат берилган. Уларга яқин атрофдаги Мада­ният, Қўсбулақ ва бошқа овуллардан ер бериш тўғрисида туман ҳокими қарор чиқарган. Бу овулларда мактаб, боғча бор.

2004 йили навбатга турган Жанат Медетова ер участкаси олишда ёрдам сўраб келган. Шимкент шаҳри ҳокимининг ўринбосари  Ғабит Мауленқулов ҳозирги кунда ер участкаси бериш тўхтатилгани ва инфра­тузилма тортилгач, бу иш давом этишини айтди. 

Фуқароларнинг ариза ва ши­­­­­­­­коятларини тинглаган “Нұр Отан” партияси вилоят фи­­ли­али раисининг биринчи  ўрин­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­босари Н. Жўлдасов ҳуқуқ­­­­­­ни муҳофазалаш ва со­­лиқ хо­димларига қатор вазифа­лар­ни топшириб, жамоат қабули ҳар ойнинг биринчи жумасида  мунтазам ўтказилиб туришини маълум қилди. 

Дилбар САЪДУЛЛА қизи., 2018-05-24, 11:37
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.