26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Жанубий Қозоғистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 700-50-55
+ 7(747) 700-50-55
Янги темирйўл вокзали бир кунда 20 минг йўловчига хизмат кўрсатади

Шимкент шаҳрини ривожлантириш Бош режасига кўра бир кеча-кундузда 20 минг йўловчи ўтказадиган янги темирйўл вокзали қурилади.

Замонавий намунада бунёд этиладиган шаҳардаги иккинчи темирйўл бекатининг техник қурилиш режасини вилоят ҳокими Ж. Туймебаевга “Алоқа йўлларини ривожлантириш илмий-тадқиқот институти” МЧБ директори А. Ўразбеков таништирди. 

Шимкент шаҳрининг Бош режа­­­сига мувофиқ “Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой” халқаро транспорт даҳлизининг бўйида амалга ошириладиган лойиҳа доирасида “Шимкент-2” янги темирйўл вокзали ва юкни саралаш станцияси ҳамда катта автовокзал қурилиши мўлжалланмоқда. Шу билан бирга, умумий майдони 16 гектарни ташкил этадиган темирйўл бекати қошида меҳмонхона ва маъмурий бино, 1000та автоуловга мўлжалланган автотураргоҳ ҳам  режаланган.

Лойиҳа раҳбари Шимкент шаҳрининг 2020 йилда БМТ мамлакатларининг маданий пойтахти бўлиши  муносабати билан темирйўл вокзалини шу санага фойдаланишга топширишини айтди. 

Ўз сўзида вилоят ҳокими ушбу ло­йи­­­­­­ҳанинг ижтимоий аҳамияти зўр эка­нини ва йўловчиларга хизмат кўр­­­­сатишни яхшилаш ҳамда сайёҳ­ларни минтақага жалб этиш учун барча  ша­роит­­лар яратилишини таъкидлади. Шу муносабат билан тегишли идора раҳбарларига лойиҳани амалга оши­риш учун ишчи гуруҳи тузишни топ­ширди. 

Ҳозирги кунда лойиҳа республика давлат-хусусий ҳамкорлиги лойиҳа­ларини режалаш алгоритмига мувофиқ Қозоғистон Республикаси ваколатли давлат ташкилотлари билан ишни мувофиқлаштириш поғонасида ту­рибди.

Саодат ШАРИФБОЕВА, 2018-05-24, 11:46 160
Комментарии для сайта Cackle
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Элбоши мактуби
Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Жанубий Қозоғистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.